969696 56СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилиши белгиланган.
Шунга кўра, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда спорт тарғиботчиси этиб тайинланган 100 нафардан ортиқ тумандошларимизга сертификатлар топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
2.02.2021 йил