969696 3СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Кармана туманидаги 28-сонли мактабда спортнинг "Миллий кураш", "Теннис", "Шаҳмат" турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Беллашувлар юзасидан ҳарбий хизматчилар томонидан йўриқнома берилиши ёш қалбларда ушбу касбга бўлган муҳаббатни оширди.

969696 4

Мазкур тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан ўтказилган қурол-аслаҳалар кўргазмаси ёшларни она Ватан ҳимоясини таъминлаш ва тинчликка ҳисса қўшишга бўлган қизиқишларини янада юксалтирди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан мусобақа ғолиблари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
11.01.2021 йил