1 01СПОРТ СОҒЛИК ГАРОВИ

Кармана тумани Малик маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида аҳолини спортга бўлган қизиқишини оширишда футбол, волейбол ва спортнинг бошқа турлари бўйича ҳафта давомида мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

- Ҳозирги кунда ҳаётимизнинг мазмунини ташкил этувчи асосий нарса - спорт. Табиийки, у билан шуғулланган ҳар ким ҳам чемпион бўлиб кетавермайди, аммо барча бош соврин - саломатлик, унга боғлиқ равишда кўтаринкилик, бардамлик ва фаровонлик, узоқ умрни қўлга киритади, - дейди бизга суҳбатдош бўлган Малик маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Ҳамроева.

1 02
Биламизки, спорт жисмонан чиниқтиради, ирода ва чидамлилик, жамоавий спорт турларида эса дўстлик ҳамда масъулият сингари кўплаб инсоний хислатларни тарбиялайди.

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.12.2020 йил