⚽️ Футбол
«Қизилқум» «Металлург»ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Суперлиганинг 24-тури доирасида «Қизилқум» Навоийда «Металлург» устидан зафар қучди.
Учрашувда Ойбек Қиличев томонидан пенальтидан киритилган ягона гол навоийликларга муҳим ғалабани тақдим этди.
Ғалабадан сўнг Ҳамид Актамов жамоаси 23 очко билан 10-ўринга кўтарилиб олди. «Металлург» эса 33 очко билан 8-ўринда қолди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.11.2020 йил