ҚувончбекЮртимизда спортсевар ёшлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Жаҳон ареналарида юқори натижаларни забт этиб, Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтараётган спортчиларимизга ҳавас қилган ёшлар ҳам имкониятлардан самарали фойдаланиб, эътирофли марраларни забт этишаяпти.
Шундай ёшлардан бири туманимиздаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Қувончбек Хожиқурбоновдир.
У айни кунларда спортнинг енгил атлетика тури бўйича мунтазам шуғулланиб келмоқда. Ёш бўлишига қарамай эришган ютуқлари ҳам талайгина.


Яқинда Қувончбек яна барчани қувонтирди: Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятида ёпиқ иншоотда 2007-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Югуришнинг 4х200 метр турида унга етадиган ёш спортчи топилмади.
Қувончбекни ушбу ғалаба билан муборакбод этамиз ва кейинги мусобақаларда ҳам зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Матлуба ТУЛЛАЕВА.
Манба: “Кармана овози”
газетаси саҳифасидан
28.02.2020 йил