Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўтаётган VI Халқаро бирдамлик мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари якунланди.
Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатининг 11 синф ўқувчиси тумандошимиз Кумушхон Файзуллаева вазни 71 килограммгача бўлган хотин-қизлар ўртасида даст кўтаришда 99 килограмм, силтаб кўтаришда 124 килограмм, иккикурашга кўра 223 килограмм натижа билан 3 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу вазн тоифасида қатнашган яна бир Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати 8 синф ўқувчиси Нигора Сувонова даст кўтаришда 89 кг силтаб кўтаришда 110 кг жами 199 кг билан якунлаб кумуш медаллари билан тақдирланди.
Аёллар, -71 кг:
1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 223 кг (99 кг + 124 кг)
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 199 кг (89 кг + 110 кг)
3. Алина Кричук (Украина) – 176 кг (78 кг + 98 кг)
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
11.02.2020 йил