Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда. Якшанба куни вакилларимиз Ироқ олимпия жамоасини мағлуб этишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жами олтита гол киритилган ўртоқлик учрашувида ҳисобни ироқликлар очган бўлишса-да, Бобур Абдихолиқов 25, 32, 50-дақиқаларда, Жасур Яхшибоев эса 42-дақиқада гол уриб якунда Любинко Друлович шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўртоқлик учрашуви.
22 декабрь (якшанба)
Ўзбекистон U-23 - Ироқ U-23 4:2
Манба: Kun.uz