спорт 9.12.2019Кармана тумани БУСМ да 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ва ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг эркин кураш тури бўйича 2007-2009 йилларда туғилган вояга етмаган ёшлар ўртасида БУСМ биринчилиги спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 100 га яқин спортчи ўқувчилар иштирок этди. Мусобақа якунида ғолиблар аникланиб, Кармана тумани БУСМ томонидан I-II-III даражали диплом ва медаллар билан такдирландилар.

 

Туман ҳокимлиги
ахборот   хизмати
9.12.2019 й