МАҲАЛЛА ЁШ СПОРТЧИЛАРИНИНГ ЮТУҒИ
Яқинда 2-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида “Маҳалламизни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантирамиз!” шиори остида спортнинг бадминтон тури бўйича қизиқарли мусобақа бўлиб ўтди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг соғлом, баркамол авлод бўлиб вояга етишларига кўмаклашишдан иборатдир.
“Деҳқон” МФЙдан келган Нигина Эргашева, Моҳинур Рустамова, Шоҳинур Машариповалар ҳакамлар ҳайъати аъзолари хулосаларига кўра биринчи ўринни эгаллашди.
Мирсаид Баҳром маҳалласидан қатнашган Сабина Убайдуллаева, Азиза Исломова сингари ёшлар ҳам бўш келишмади. Уларга шоҳсупадан иккинчи ўрин насиб этди.
Учинчи ўрин Алишер Навоий МФЙ ёшларига лозим кўрилди.
Кумуш Қодирова, Азиза Ҳайдарова, Анастасия Эдэм каби спортчи қизлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Ғолиб қизлар “Фахрий ёрлиқ”лар, дипломлар билан тақдирланишди.
Денис ПРОТАСОВ,
Мирсаид Баҳром МФЙ раисининг
ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.