ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ёшлар” спорт мажмуасида эркин кураш бўйича вилоят чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада 2004-2006 йилларда туғилган 160 нафар ёш спортчи ўзаро куч синашишди. Ғолиблик учун олиб борилган баҳслар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Натижаларга кўра, Навоий шаҳрининг спортчи ёшлари биринчи, туманимиз вакиллари иккинчи ҳамда Хатирчи тумани курашчилари учинчи ўринни эгаллашди.
Ғолиблар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Х. САНАЕВ,
вилоят жисмоний
тарбия ва спорт
бошқармасининг
Кармана туманидаги
бош мутахассиси.
25.05.2017