Жорий йил 2 июль куни туман ҳокимлиги биносида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси Ф. Умаров бошқариб борди.
Сессия ишида туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.
Кун тартибидаги “Туман бюджетининг 2018 йил биринчи ярим йиллиги ижроси ҳамда даромадлари базасини ошириш тўғрисида”, “Туманда янги иш ўринларини ташкил этиш, тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштирилиши, жадаллаштирилиши, шунингдек, биринчи ярим йиллик натижалари ва иккинчи ярим йилликда кўрилаётган прогноз кўрсаткичлари ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича туманда олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”, “Туман қишлоқ врачлик пунктларини замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурига киритилаётган объектларни 2019 йилда қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаштиклаш лойиҳаларини тасдиқлаш ҳақида” ва бошқа масалалар батафсил муҳокама этилди ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.
Ҳар бир қарор ижроси депутатларнинг доимий назоратидадир. Шундагина кутилган натижага эришилади.
О. ОЛИМОВ.
05.07.2018