1 328ЁШЛАРИМИЗ ОҚ-ҚОРАНИ

ТАНИЯПТИЛАР

Келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларимизни турли диний оқимлардан асраш ғоят долзарб масаладир. Жорий йил 25 июнь куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз!” шиори остида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” мавзусида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Э. Кенжаев олиб борди.

Вилоят ҳокими ўринбосари   Ғ. Мусурмонов, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Н. Исоқов, вилоят бош имом хатиби Т. Рўзиевлар кун тартибидаги мавзу бўйича фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истакларини билдиришди.

Мавзуга доир турли плакатлар чизган ўқувчиларга “Фахрий ёрлиқ”лар топширилиб, китоблар совға қилинди.

Бундай тадбирлар изсиз кетмайди, албатта.

Ўз мухбиримиз.

29.06.2018