Пиллачилик соҳасида
Кармана туманида пиллакорларимизнинг машаққатли меҳнати ўз ҳосилини бера бошлади. Бир неча кун аввал бошланган ушбу мавсумга Кармана туман “Ипак қурти” масъулияти чекланган жамиятида пухта тайёргарлик кўрилган. Ҳосилни нест-нобудгарчиликсиз, сифатли қабул қилиб олиш чоралари белгиланган.
Қувонарлиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Феруза Эшонқулова туман “Ипак қурти” масъулияти чекланган жамиятида пилла уруғи етиштиришда “темир дафтар”га киритилган 450 нафар ёшлар ва аёлларни мавсумий иш билан таъминлаб келмоқда.
Бу йил туманда 1392 нафар қурт боқувчи оилалар 1947 қути ипак қурти парваришлашди. Корхонада Марварид, Нафис, Гулшан, Япон, Хитой зотли пиллалардан саноатбоп ипак қурти уруғлари тайёрланмоқда.
Мақсад режадаги 109 тонналик “кумуш тола” хирмонини тиклашдан иборат.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 7.06.2021 йил