03.11.20.2БОШ МАҚСАД — 1 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ

Маълумки, иссиқхоначилик бугунги кунда Навоий вилояти бизнес соҳасида жадал ривожланаётган тармоқлардан саналади. Биргина Кармана тумани “Арғун” маҳалласининг ўзида қарийб 100 гектар майдонда 50 нафардан ортиқ тадбиркор иссиқхоначилик билан шуғулланиб келмоқда. Мазкур ҳудуднинг “Иссиқхоналар шаҳри” деб айтилиши ҳам бежиз эмас. Бугунги кунда иссиқхоналарда помидор ва бодринг парвариши қизғин давом этмоқда. “Ёшлик ҳотел” компанияси тизимидаги, ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган иссиқхоначилик хўжалигида ҳам жараён қизғин. Айни пайтда 5 гектарлик майдонда бодринг ва помидор кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Бош мақсад эса корхона томонидан айнан полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ўзи орқали йилига бир миллион АҚШ долларлик экспортни амалга ошириш ҳамда вилоят экспорт салоҳиятига муносиб ҳисса қўшиш. Xўжалик ходимлари мазкур марра сари фидойилик ва ғайрат билан меҳнат қилишмоқда.

Манба http://t.me/aziz_aslanovich
3.11.2020 йил