Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент тажриба участкаси далаларида институт илмий ходимлари томонидан кечки муддатда ноанаънавий бош салат (Айсберг) экинидан юқори ҳосил олишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Тадқиқотларда Осиё, Европа, Лотин Америкаси мамлакатларидан келтирилган 15 га яқин бош салат навларининг намуналари ўрганилаяпти.
Қайд этиш керак, у витаминларга бой салқинсевар ўсимлик бўлиб, дунёда тез тарақалаётган, истеъмолчилар ўртасида талаб йил сайин ошиб бораётган сабзавот экини ҳисобланади.
Бош салатни мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитида эрта ва кечки муддатларда экиш мумкин.
Маълумот agro.uz
сайтидан олинди.
07.11.2019 й