Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ҳамда чет ел тажрибасини ўрганган ҳолда ишларни тизимли ташкил етиш борасида аниқ чора–тадбирлар белгилаб олиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари самарадорлигини оширишга қаратилган” фармонларига биноан юртимизда чуқур ислохотлар амалга оширилмоқда. Бунинг самарасини кўплаб илғор фермер хўжаликларида кўришимиз мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда 5847 нафар ёш фермерлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, 1158 нафар фермерлар кўп тармоқли мақомига эгадирлар. Шулар жумласидан бизнинг Кармана туманимизда 136 та фермер хўжалиги фаолият юритаётган бўлиб, 35 нафар фермер хўжалиги кўп тармоқли мақомига эгадир. Булар сафига “Лочин” фермер хўжалиги илғор ўринларни эгалламоқда. Хусусан бу илғор фермер хўжалигида 100 гектар ер майдони бўлиб, шундан 48,3 пахта, 51,7 гектар мавжуд. Кўп тармоқли йўналишлардан иссиқхона, чорвачилик ва асаларичиликлари билан юртимиз ривожига ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Мазкур фермер хўжалиги 40 қути асалари боқиб аҳолини сифатли асал билан, 120 та йирик шохли ва 303 та майда шохли қорамол зотларини кўпайтириб чорвачилик ҳамда сут ва сут маҳсулотларини оширишни ривожлантирмоқда.
Яна бу фермер хўжалигида Корея техналогияларини қуллаган ҳолда қишки–бахорги мавсумга мослаштирилган 1 гектар ёпиқ грунт (иссиқхона) ташкил этилиб мамлакатимиз бозорини сабзавотга бўлган эхтиёжини қондириб келмоқда.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
09.08.2019 й