Кўкат ўсимликлари касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Кўкат ўсимликлари ун шудринг, илдиз чириш, фузариоз, доғланиш, қора чириш (альтернариоз) ва занг касалликларига учрайди.
Ун шудринг- билан зарарланган экин барглари, барг бандлари, поясида ва туп гулларида оқ ғубор пайдо бўлади, кейинроқ ғубор остида қора нуқталар ривожланади. Ўсимликларнинг зарарланган қисмлари қаттиқ ва уваланадиган бўлиб қолади.
Қора чириш (альтернариоз)-кўкатларнинг бу касаллиги дунёнинг барча мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тарқалган. Ушбу касаллик кўпгина қишлоқ хўжалик экинларини зарарлайди, шу жумладан, шивит, кашнич, селдрей, петрушка ва ёввойи ҳолда ўсувчи соябондошлар оиласига мансуб экинларни зарарлайди.
Кураш чоралари: Соябондошлар оиласига мансуб бўлган кўкат ўсимликлари касалликларига қарши курашда, уларда чириш тарқалишига йўл қўймаслик ва далаларда касалликларни олиш лозим.
Улардан асосийлар: Алмашлаб экишни тўғри қўллаш, кўкатларни енгил тупроқли сув ўтказувчанлиги яхши ерларга экиш керак.
Кўкатларнинг ўтмишдошлари остига гўнг, суперфосфат ва калийли ўғитларни бериш, уруғларни экишдан олдин фунгицид билан дорилаб бризент остида 2 соат давомида димиқтириш керак. Ўсув даврида ҳар хил доғланишлар ва занг касаллигига қарши 1-2 марта фунгицид, яъни 1% ли бордо суюқлиги, 90% ли мис оксихлориднинг 0,3% ли суспензиясини пуркаш лозим.
Кўкат касалликларига қарши Ўзбекистонда рухсат этилган самарали фунгицидлар қаторига, Алто супер 33% {'} (0.3l/ga). Бампер 25% {'} (0.5l/ga), Консул 12,5% sus.k (0.5-075l/ga), Крест 25% {'}
(0.3-0.5l/ga) ва бошқалар киради.
Навоий вилояти ЎКЧМ инспекторлари:
Мардонов Сирожиддин
Барноева Зарифа
Мўминова Моҳичеҳра