статистикаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармон мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилажак асосли ва ишончли маълумотлар базасини яратиш, республикадаги ижтимоий вазиятга янада ойдинлик киритишга хизмат қилади.
Мазкур хужжат билан тасдиқланган концепцияга асосан, Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олиш ишлари олиб борилади.
Концепция 8-боб, 29 банддан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб қўйилган ва аҳолини рўйҳатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган эса Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.
Мазкур жараён 3 босқичда амалга оширилиши назарда тутилиб, аҳолини рўйхатга олиш баробарида, яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйҳатини тузиш билан боғлиқ масала,турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади.
Бунда ҳудудимизнинг янги, мукаммал кадастр харитаси яратилади деганидир. Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Ўзбекистон Респуликасида 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.
Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ва жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Худудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва натижаларни эълон қилишга доир чора-тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилади.
Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар эндиликда ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Натижада туманимизнинг ҳар бир маҳалласию кўчасига, олис овулларига алоқадор барча маълумотларни ўзида акс эттирган ягона ахборот базасига эга бўламиз. Бу қимматли маълумотлар эса бугун, эртага ва яқин келажак учун зарур.

Туман статистика
бўлими бошлиғи
М.Сафаров