Тадбиркорлик бу, аввало, яратувчилик, бунёдкорлик деганидир. Президентимизнинг таъбири билан айтганда: «Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади». Бу тараққиётнинг олтин қонунидир.
2019 йилнинг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинишидан асосий мақсад аҳоли фаровонлигини янада ошириш, барча соҳаларни тубдан янгилаш ҳамда такомиллаштириш каби эзгу амаллар ҳисобланади.
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Кармана туман статистика бўлимида, Давлат Хизматлари Маркази ходимлари билан биргаликда ташкил этилган семенарда хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирокида Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”ги Қонунига мувофиқ ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилаётгани тўғрисида айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этаётганлигини таъкидлаб ўтилди.
Ўқув семинари қатнашчиларига уларни қизиқтираётган саволларига батафсил тушунчалар ва керакли маълумотларни олдилар.
Туман статистика
бўлими бошлиғи
в.в.б М.Сафаров
09.08.2019 й