Ҳурматли тадбиркорлар!
Сиз яхши ният ва орзулар билан кичик корхона ташкил қилиб, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшмоқчи экансиз, Сизга куч ғайрат, сабр, матонат ва омад тилаймиз.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар ва шароитлар яратилган.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий қисмини кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариши ва кўрсатган хизматлари ташкил қилади.
Шунингдек, Сизнинг иқтисодиётимиз ривожланишида қўшаётган ҳиссангиз, ишлаб чиқараётган маҳсулотларингиз, кўрсатаётган хизматларингизнинг барчаси статистик ҳисоботлар орқали кўрсатилади.
Статистика – бу маълум бир ҳудудда кечаётган иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг жараёнларини, реформаларнинг бажарилишини кузатиб, таҳлил қилиб, таққослаб ва бу ҳақида маълумотлар тайёрлаб борувчи соҳадир.
Шунинг учун, Сиз кичик корхона ташкил қилгандан кейин ўзингиз истиқомат қилувчи туман, шаҳарда жойлашган статистика бўлимларига топширишингиз керак бўлган статистик ҳисоботлар турлари, топшириш тартиби ҳақида маълумотга эга бўлишингиз лозим.
Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, улардан давлат статистика ҳисоботларини қабул қилишни такомиллаштириш, соҳага оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётир.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита, мулоқотлар ташкил этиш орқали уларда юзага келган таклиф ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш ва келгусида олдини олиш мақсадида, туман статистика бўлими томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” (ҳар ойнинг биринчи ва охирги жума кунлари) ташкил қилинган.
Мазкур тадбирлар бевосита бўлим бошлиғи ҳамда малакали масъул ходимлари иштирокида ўтказилиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.
Кармана туман статистика бўлими 3.08.2021 йил