Кармана тумани ҳокимининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА

ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

НАВБАТДАГИ 52-СЕССИЯСИНИ

ЧАҚИРИШ ТўҒРИСИДА

Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги 52-сессияси 2018 йил 2 июль куни соат 14-00 да Кармана туманида чақирилсин.

1. Сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:

-  Туманда бюджет даромадлари базасини ошириш тўғрисида.

- Туманда янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида.

- Туман қишлоқ врачлик пунктларини замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

- Бошқа масалалар

2. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

Туман ҳокими                           Ф. Умаров

2018 йил 25 июнь № Қ-796

 

29.06.2018