2018 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 420-модда, 37-сон, 982-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й.,09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низомга асосан 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 19 январдаги 01/10-59-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан;
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпини ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2018 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 355 та квота иш ўринлари иловага мувофиқ, жумладан:
ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 17 фоиз –57 киши;
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 31 фоиз - 105 киши;
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган шахслар 2 фоиз 8 киши
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 16 фоиз - 62 киши;
ногиронлар учун 4 фоиз – 13 киши
пенсияолди ёшидаги шахслар учун 4 фоиз - 13 киши;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 14 фоиз - 51 киши;
одам савдоси қурбонлари учун 2 фоиз - 8 киши
фуқароларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 2 фоиз
8 киши
кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 8 фоиз 30 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ҳамда тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.
2. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилиши (ажратилишини ёки банд этиб қўйилиши)ни таъминлаш;
иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг
10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Шарипова) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор “Кармана овози” газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Бобомуродов зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими Ф.Умаров
26 март № Қ-357