Кармана туманидаги “Ҳазора”, “Маликработ”, “Дўрман”, “Уйрот”, “Янгиариқ”, “Жалойир” ва “Нарпай” қишлоқ фуқаролар йиғинларини тугатиш тўғрисида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тугатилаётган қишлоқ фуқаролар йиғинларининг йиғилиш қарорлари ва илтимосномаларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1.Кармана туманида тугатилаётган қишлоқ фуқаролар йиғинларининг йиғилиш қарорлари ва илтимосномалари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги “Ҳазора”, “Маликработ”, “Дўрман”, “Уйрот”, “Янгиариқ”, “Жалойир” ва “Нарпай” қишлоқ фуқаролар йиғинлари таркибида аҳоли бўлмаганлиги сабабли тугатилсин.

3. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Ахмедова)га тугатиладиган фуқаролар йиғинлари таркибида бўлган Ҳарбий ҳисоб столи бошлиғи штат бирлигини ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг бирига ўтказиш тавсия қилинсин.

4. Туман Ички ишлар бўлими (И.Тиллаев)га тугатилаётган қишлоқ фуқаролар йиғинларининг муҳр ва тамғаларини белгиланган тартибда қайтариб олиб, йўқ қилиш топширилсин.

5. Туман Статистика бўлими (А.Шарипов)га тугатилаётган фуқаролар йиғинларини давлат рўйхатларидан чиқариш топширилсин.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Шарипова)га тугатилаётган фуқаролар йиғинлари ходимларини рўйхатга олиш ва иш ўринлари билан таъминлаш топширилсин.

7. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Н.Очилов)га тугатилаётган қишлоқ фуқаролар йиғинларининг барча иш ҳужжатларини сақлаш учун туман Давлат архивига топширилишини таъминласин.

8. “Кармана овози” газетаси таҳририяти (Р.Сабуров)га газета саҳифаларида мазкур қарор ёритилишини таъминлаш топширилсин.

9. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидан сўралсин.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари доимий комиссияси (С.Базарова) ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                       Ф.Умаров

24.07.2017