Халқ депутатлари Кармана тумани
Кенгаши ҚАРОРИ
БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА САЙЛОВ
ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Ўрни бўшаб қолган 2-Фарғона, 22-Амир Темур, 25-Ўзбекистон сайлов округларида туман Кенгаши депутатлигига сайлов 2017 йил 11 июнь (якшанба) куни этиб белгилансин.
2. Туман сайлов комиссияси (Ў.Ражабов)га ўрни бўшаб қолган сайлов округларида сайловни қонун талаблари асосида ўтказиш вазифаси топширилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси Ф.УМАРОВ
2017йил 6 май № 33/129