ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА ТУМАНИ КЕНГАШИ ҚАРОРИ

КАРМАНА ТУМАНИНИ КЕСИБ ЎТУВЧИ “ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ”

 КЎЧАСИНИ ҚАЙТА НОМЛАШ ТЎҒРИСИДА

      Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарорларига мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2017 йил 4 февралдаги 08-01/21-сонли йиғилиш баёни ва тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномаларини инобатга олиб, халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2017 йил 4 февралдаги 08-01/21-сонли йиғилиш баёни ва тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари инобатга олинсин.
2.Кармана туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг Кармана туманидан кесиб ўтувчи “Халқлар дўстлиги”кўчасини Ислом Каримов шоҳ кўчаси деб номлаш бўйича таклифлари маъқуллансин.
3.Туман Ички ишлар бўлими (Тиллаев),тумани статистика бўлими (Шарипов),туман давлат солиқ инспекцияси (Хайруллаев)га мазкур қарорга мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда тегишли хужжатларга ўзгартиришлар киритиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
4.Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Бобомуродов,Эргашев,Шерматова), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Очилов) билан биргаликда ушбу кўчанинг янги номини тегишли тартибда ҳамда белгиланган жойларда ўрнатиш чораларини кўрсинлар.
5.Мазкур қарор “Karmana ovozi” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Халқ депутатлари Кармана
тумани Кенгаши раиси Ф.Умаров
2017 йил 02 март
№ 30/119

 

03.03.2017