Кармана тумани сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА ЎРНИ БЎШАБ
ҚОЛГАН 6-”КАРМАНА” САЙЛОВ ОКРУГИДАН САЙЛАНГАН
ДЕПУТАТНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-45-моддаларига ҳамда ўрни бўшаб қолган халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 6-“Кармана” округ сайлов комиссиясининг баённомасига асосан туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-45-моддаларига ҳамда ўрни бўшаб қолган халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 6-“Кармана” округ сайлов комиссиясининг баённомасига асосан Умаров Фахритдин Саматович халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати этиб рўйхатга олинсин.
Умаров Фахритдин Саматович 1964 йилда туғилган, Кармана туманида яшайди, ЎзМТДП аъзоси, Кармана тумани ҳокими.
2. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.
Туман сайлов комиссияси
раиси Ў. РАЖАБОВ
Комиссия котиби Ж. ҲАЙДАРОВ
2017 йил 31 январь № 23