Кармана тумани сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 222-моддасига асосан сиёсий партияларнинг депутатликка номзодларни рўйхатга олишни сўраб туман сайлов комиссиясига ариза билан тақдим этган ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, туман сайлов комиссияси

                        ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан ўрни бўшаб қолган 6-Кармана сайлов округидан қуйидагилар халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинсин:

1. Умаров Фахриддин Саматович, 1964 йил Кармана туманида туғилган, Кармана “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзМТДП аъзоси, Кармана тумани ҳокими, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

2. Хомидов Улуғбек Ахмадалиевич, 1964 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани “Янги-ариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзЛиДеП аъзоси, Кармана тумани “Қизил ярим ой” жамияти ижрочи директори, Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

3. Рўзиев Ғулом Султонович, 1965 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзХДП аъзоси, Кармана тумани маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

4. Ризаева Раъно Барноевна, 1973 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, “Адолат” СДП аъзоси, Навоий вилояти Ахборот ресурс маркази директори, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

2.Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

Сайлов комиссияси раиси                  Ў. Ражабов

Сайлов комиссияси котиби              Ж. Хайдаров

2017 йил 14 январь № 22