Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши ҚАРОРИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ

КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

                      ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссияси таркиби комиссия раиси ва саккиз нафар аъзодан иборат этиб тузилсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссиясининг ўзгартирилган таркиби қуйидагича тасдиқлансин:

Комиссия раиси

Ражабов Ўткир Абдуллаевич — Кармана тумани агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма Кенгаши раиси

Комиссия аъзолари

Сабуров Руслан Шомуродович — “Кармана овози” газетаси таҳририяти давлат корхонаси муҳаррири

Савуров Беҳзод Алижон ўғли — Республика Маънавият тарғибот маркази Кармана туман бўлими раҳбари

Шарипов Акмал Абдурашитович — Кармана тумани статистика бўлими бошлиғи

Хамроев Ўлмас Намозович — Навоий вилояти Ахборот ресурс маркази янги ахборот технологиялари бўлими мудири

Хайдаров Жамшид Худойбахш ўғли — Кармана тумани 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

Гадоев Санжар Толибович — Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Кармана тумани бўлими бошлиғи

Жабборова Гулзода Юсуфовна — Кармана туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида таълим муассасаларини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси мутахассиси

Худойбердиев Фурқат Эркинович — “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Кармана тумани бўлинмаси масъул котиби

3. Туман Сайлов комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши тавсия этилсин.

4. Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг 2014 йил 24 сентябрдаги 26/160-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Сессия раиси                                    Р. Эгамов

2016 йил 29 декабрь № 27/101