ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 28 майдаги 28-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг  2018 йил 28 майдаги 7-сонли қўшма қарори асосида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Кармана туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилиши белгиланган. Мазкур синфларга 6-синфни муваффақиятли тугатган ўқувчилар 7-синфдан бошлаб танлов асосида қабул қилиниши белгиланган.

Ҳужжатларни қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 1-20 июль кунлари ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

- мактаб директори номига ариза;

- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

- 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

- психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, электрокардиография текшируви (ЭКГ) бўйича тиббий маълумотномалар;

- 3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

- фанларни ўзлаштириши тўғрисидаги ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;

- ўқиш жойидан тавсифнома;

- маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома ва маълумотнома;

- таълим йўналиши бўйича ўқувчиларнинг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар (агар улар мавжуд бўлса).

Телефонлар: 53-2-13-31,

+99890-647-18-31.

Манзил: Кармана тумани, Янгиобод МФЙ, 10-мактаб биноси.

Мўлжал: “MUSTANG” ёқилғи

қуйиш шохобчаси ёнидан

200 метр ичкарига кирилади.