ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Кармана тумани ҳокимининг 2018 йил 19 мартдаги Қ-329-сонли қарорига асосан қуйидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман заҳира ерларидан пахта ва ғаллачилик, боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш учун танлов эълон қилинади:

1-лойиҳа:

Кармана тумани, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, “Нарпай” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 206 ва207-контурлардан жами 5,1 гектар, шундан 0,51 гектар экин ери, 4,22 гектар боғзор ва 0,37 гектар ариқ ва зовурлар билан банд бўлган ерлар боғдорчилик йўналишида.

2-лойиҳа:

Кармана тумани, Дўрман маҳалла фуқаролар йиғини, “Ўзбекис­тон” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 185, 187, 190 ва 203-контурлардаги жами 34,91 гектар, шундан 33,84 гектар экин ери, 0,97 гектар ариқ ва зовурлар, 0,09 гектар йўл ва 0,01 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар пахта ва ғаллачилик йўналишида.

3-лойиҳа:

Кармана тумани, Дўрман маҳалла фуқаролар йиғини, “Ўзбекистон” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 266 ва 260-контурлардаги жами 24,85 гектар, шундан 24,08 гектар экин ери, 0,57 гектар ариқ ва зовурлар ва 0,2 гектар йўллар билан банд бўлган ерлар мавжуд пахта ва ғаллачилик фермер хўжаликларига қўшиб бериш.

4-лойиҳа:

Кармана тумани, Малик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман заҳира ерлари 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 19, 20, 22, 23-контур-лардаги жами 224,07 гектар, шундан 46,26 гектар экин ери, 7,13 гектар бўз ер, 162,56 гектар яйлов, 5,98 гектар ариқ ва зовурлар ва 2,14 гектар йўллар билан банд бўлган ерлар чорвачилик йўналишида.

5-лойиҳа:

Кармана тумани, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини “Кармана” қоракўлчилик ширкат хўжалиги ҳудудидаги туман заҳира ерлари 423-контурнинг бир қисмидан жами 250,0 гектар яйлов ерлар чорвачилик йўналишида.

6-лойиҳа:

Кармана тумани, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, “Нарпай” массиви ҳудудидаги туман заҳира ерлари 406-контур ва 405-кон-турнинг бир қисмидан жами 40,48 гектар, шундан 40,0 гектар экин ери, 0,48 гектар ариқ ва зовурлар билан банд бўлган ерлар пахта ва ғаллачилик йўналишида.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг раҳбарлари танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танлов 2018 йилнинг  30 апрелида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг маъмурий биносида ўтказилади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари танлов эълон қилинган кундан бошлаб туман ҳокими номига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Аризаларни қабул қилиш танловга ўн кун қолганда тўхтатилади.