КАРМАНА ТУМАНИ ҲОКИМИ ВАЛИЖОН АДИЗОВНИНГ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, қадрли устозлар, мураббий ва ўқитувчилар!
Аввало Сизларни ва сиз орқали туманимиздаги барча педагогларниумумхалқ байрами – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан, самимий табриклайман.
Албатта, ҳар бир инсон ўсиб-улғайиб, бирор касбни эгаллар экан, қўлига илк бор қалам тутқазган, унга билим ва тарбия берган устозлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди.
Шу боис, ўзининг кўз нури, қалб қўрини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган устозларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатлари олдида ҳамиша таъзимдамиз.
Мухтарам Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимига қаратилаётган юксак эътибор, устоз-мураббийлар меҳнатини юксак қадрлаш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, қабул қилинаётган муҳим дастур ва қарорлар, қад ростлаётган замонавий таълим муассасалари, кенг шарт-шароитлар бугун барчамизни, айниқса, устозларимизни янгидан-янги марраларга даъват этмоқда.
Юртимизда яратилган ноёб имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда илм-фан чўққиларини забт этиб, она Ватанимизга садоқатли, муносиб фарзандлар бўлиб улғаяётган ёшларимизнинг камолотини кўриш ҳар биримизга қувонч бағишлайди.
Ўтган ўқув йили якунлари ҳақида фикр юритар эканмиз, аввало, туманимиздаги 31 та мактабдан олий таълимга кириш 80 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда сиз устозларнинг ҳатти ҳаракатингиз билан
1425 нафар битирувчилар барчаси олий таълимга ҳужжат топшириб, олий таълимга кириш фоизи
82.7 фоизни ташкил этмоқда.
Чет тили фани ўқитувчиларини қайта тайёрлаб миллий (CEFR) ва халкаро (ILTS) сертификатли педагоглар улуши 61,1 фоиздан 94 фоизга етказилди.
Бундан ташкари, “Янги Ўзбекистон массиви”да
14 млрд. сўм маблағ эвазига 330 ўринли замонавий мактаб ва 6 млрд.сўм маблағ эвазига 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси янгидан бунёт этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси маблағлари хисобидан туманимиздаги 7-сонли умумтаълим мактабга 1.3 млрд.сўм маблағ эвазига қўшимча
100 ўринли қўшимча бинони қуриш ишлари тўлиқ якунланиб фаолияти йўлга қўйилди.
Бугунги кунда ушбу биноларда фарзандларимиз илм олишмоқда.
Жорий йилда Инвеститция давлат дастури асосида Янги хаёт МФЙда 20 млрд.сўм маблағ эвазига
660 ўринли мактаб биноси, Арабхона МФЙда жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабига
4.2 млрд.сўм маблағ эвазига қўшимча 330 ўринли бинони курилиш ишлари бошлади.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабига 1.3 млрд.сўм маблағ эвазига спорт зал, 4-сонли умумтаълим мактабига 1.3 млрд.сўм маблағ эвазига технолигия хонаси ва сунъий қопламали спорт майдончасини қириш ишлари бошланган.
Жорий йилнинг якунига қадар ушбу қурилиш ишларини тўлиқ якунига етказиб фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилиб олганмиз.
Тумандаги таълим муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 5 тугдаги 1 344 дона бирламчи спорт жиҳозлари ва 7 тугдаги 224 дона мусиқа чолғу асбоблари барча таълим муассасаларига этказилди.
Шунингдек, тумандаги 7 та (1-,4-,5-,8-,10-,12-,14-сонли) умумий ўрта таълим мактабларига жами 105 дона компютер жамланмаси ва 7 дона кондисионерлар билан таъминланди. Бу каби хайрли ишлар келгуси йил ҳам давом этади. Куни кеча ҳурматли Президентимиз томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туманимиздаги "Kids akademy" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори Сабина Самадованинг "Соғлом турмуш" медали билан тақдирланганлиги барчамизни бирдек қувонтирди. Келгусида туманимиздаги кўплаб жонкуяр устозларига ҳам манашундай мукофотлар насиб этишида тилакдошман.
Муҳтарам устозлар!
Дунёдаги энг шарафли ва машаққатли касб эгаси бўлган сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Шарафли касбингиз ортидан ҳамиша шогирдлар ва эл-юрт ардоғида бўлинг!
Байрамингиз муборак бўлсин!