Туман ҳокими Валижон Адизовнинг

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан туман аҳлига Байрам

Т А Б Р И Г И

 

       Ассалому алайкум,қадрли дўстлар!

       Азиз тумандошлар!

Шундай қутлуғ кунларда, барчамиз учун, Энг улуғ ва Энг азиз айём бўлмиш, Мустақиллик байрамини улкан ютуқлар ва шоду хурсандчилик билан қарши олмоқдамиз, шу фурсатдан фойдаланиб, Сизларни, Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Албатта, халқимизнинг умуммиллий байрами ҳақида ифтихор билан сўз юритар эканмиз, аввало, мустақиллигимизнинг ўтган йиллари давомида халқимиз турли синов ва машаққатларни ўзининг мустаҳкам иродаси, истиқлолга садоқати ва жасорати билан енгиб, ўз ўрнини топганлигини, дунё ҳамжамияти томонидан Янги Ўзбекистоннинг барча жабҳаларда эътироф этилаётганлиги, ҳар бир юртдошимизга ғурур ва ифтихор бахш этмоқда.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имконият яратиб берилгани натижаси Франция давлатининг пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида 13 та медални яни 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритиб,
206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида
13-ўринни эгаллаганлигида ҳам ўз аксини топди.

Шунингдек, туманимизда ҳам спорт соҳасида юксак натижаларга эришилмоқда. Жумладан, Республика чемпионатларида 130 нафар, Осиё чемпионатларида 9 нафар, Жаҳон чемрионатларида
6 нафар спортчиларимизнинг совриндорлар сафида бўлганлиги барчамизга катта ғурур бағишлайди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ўқувчи ёшларимизнинг билим олишлари учун кўплаб имконият эшикларини очмоқда. Хусусан, жорий йилда умумтаълим мактаби битирувчиларининг 67 нафари олтин, 3 нафари кумуш медалларга сазовор бўлди, 350 нафардан ортиқ ўқувчиларимиз халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритишди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2 минга яқин ўқувчилар дастурлаш асосларини ўрганиб, сертификатга эга бўлди. Келгусида таълим сифатини янада яхшилаш орқали ўқувчи ёшларимиз бунданда катта ютуқларга эришади десак асло муболаға бўлмайди.

Ушбу кунларда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган эзгу ғояни ўзида чуқур мужассам этган шиор остида, бутун мамлакатимиз аҳли, жумладан, тумандошларимиз ҳам Мустақиллик байрамини катта муваффақият ва улкан ютуқлар билан кутиб олмоқда.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,3 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 103,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104,1 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 104,1 фоизга, чакана савдо айланмаси 106,5 фоизга, хизматлар ҳажми 111,5 фоизга ўсишга эришилди.

Бугун туманда саноат салоҳиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини берганлигини алоҳида таъкидламасдан бўлмайди. Бугунги кунда умумий қиймати 68.9 млрд.дан.ортиқ 28 та лойиҳалар ишга туширилиб, натижада 1072 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.       Бугунги кунга қадар, 37,2 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Шунингдек, туманимизда бунёдкорлик, қурилиш, ободонлаштириш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ички йўлларни таъмирлаш учун 11,250 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, 3,5 км йўллар асфалтлаштирилди, 4 км йўллар жорий таъмирланди, 9,5 км. дан ортиқ таъмирталаб ички йўллари ҳашар йўли билан шағаллаштирилди, 62 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, 4,4 км пиёдалар йўлаги қурилди.

Аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида Президентимизнинг ташаббуслари билан ҳар бир ҳудудда Янги Ўзбекистон массивларини ташкил этиш белгиланиб, Кармана тумани Дўстлик маҳалласида ҳам Янги Ўзбекистон массиви барпо этилиб, 18 та кўп қаватли, 420 хонадонли уй-жойлар барпо этилган бўлса, 2026 йилга қадар 34 та кўп қаватли турар-жойлар қурилиши режалаштирилган.

         Ушбу массивда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, 330 ўринли замонавий умумтаълим мактаби, 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти,
50 қатновли тиббиёт маскани ва бошқа тадбиркорлик инфратузилма объектлари барпо этилди.

       Бундан ташқари ташаббусли бюджет лойиҳаси орқали туман аҳолисининг ўзларини сай ҳаракатлари билан 4 та кўчада 5,4 млрд сўмлик асфальтлаштириш, 6 та мактаб ва боғчаларимизга 7 млрд, 115 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширилди.

Албатта, биргина бизни Кармана туманидаги бунёдкорлик, фаровонлик ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида соатлаб гапиришимиз мумкин. Бугун бутун Республикамизда ана шундай бунёдкорлик ва фаровонлик ҳукм сурмоқда.

Азиз тумандошлар!

       Биз бундай бахту саодатга, қутлуғ, нурли дамларга фақат ва фақат мустақиллик, муҳтарам Юртбошимизнинг доно, одилона ва оқилона ички ҳамда ташқи сиёсати, истиқлол бахш этган тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, тунларни тонгларга улаб қилинаётган заҳматли, матонатли меҳнат ва ҳамжиҳатлик туфайли эришаётганлигимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.

Қадрли тумандошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга ва бутун туманимиз аҳлига мустаҳкам соғлик, бахту саодат, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини ошириш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Мустақиллик нашидаси ҳар бир инсон қалбини нурларга тўлдирсин. Мамлакатимиз тараққиётнинг ойдин йўлидан юксаклик сари дадил одимлайверсин. Халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Эътиборларингиз учун Рахмат!