Туман ҳокими Ф.С.Умаровнинг “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан тумандошларимизга йўллаган табриги
Қадрли юртдошлар, азиз тумандошлар!
Шу кунларда нафис гуллару чечакларга бурканаётган она табиат, бепоён далалар, қиру - адирлар узра эсаётган хушбўй шабада, қалбларимизда жўш ураётган чексиз қувонч, орзу-ҳаваслар, чинакам баҳорий кайфият юртимизга барчамиз орзиқиб кутган — Наврўзи олам қутлуғ қадами билан кириб келаётганлигидан дарак бермоқда.
Мана шу уйғониш ва яшариш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат, янгиланиш рамзи бўлган — Наврўз айёми билан сиз азизларни, туманимиз аҳлини чин юракдан самимий табриклайман.
Юртимиздаги гўзал ва бетакрор байрамлар орасида Наврўзи олам ўзининг кўрку таровати, ўзгача шукуҳи билан алоҳида ажралиб туради.
Чунки Наврўз байрами азал-азалдан барчамизнинг хонадонимизга тотувлик ва шоду хуррамлик, файз ва барака олиб кириши, қалбларимизда меҳр, саховатпешалик каби энг юксак инсоний туйғуларни янада мустаҳкамлаши билан халқимизнинг онгу тафаккурига чуқур сингиб кетган.
Зеро, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев: "Наврўзи олам бизни табиат фарзанди бўлиб, Ватан тупроғини, она заминдаги ҳар бир гиёҳни кўзимизга тўтиё қилиб яшашга ўргатади" деганларида, ушбу байрамнинг халқимиз ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этишини барчамиз яна бир бор чуқур ҳис этамиз.
Дарҳақиқат, айни шу кунларда халқимизга муносиб бўлган бағрикенглик ва меҳрибонлик, кексаларнинг дуосини олиш, мурувватли бўлиш, муҳтож ва кўнгли ярим одамларга беминнат ёрдам кўрсатиш каби юксак инсоний фазилатлар яна бир бор ўз ифодасини топмоқда.
Шу боис, бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кўкламнинг илк кунларидан бошлаб, кенг кўламли хайрли ишлар бошлаб юборилган, қишлоқ ва маҳаллалар ободонлаштирилмоқда, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилмоқда, яхши ниятлар билан ушбу кунларда туманимизда "Яшил макон" умуммиллий дастури асосида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Азиз дўстлар!
Шу кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва гузарларида Наврўз сайилларини кексаю ёш — барча ватандошларимиз катта хурсандчилик билан нишонламоқдалар.
Шуни зўр қувонч билан таъкидлаймизки, бевосита Юртбошимизнинг раҳнамоликларида бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган 2022 йил давомида умумий қиймати 949 млрд сўм бўлган 124 та лойиҳани амалга ошириш орқали 1188 нафар янги иш ўринларини ташкил этилди. Шундан: саноат соҳасида қиймати 674,4 млрд.сўм бўлган
27 та лойиҳада орқали 681 нафар иш ўрни, қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 77,8 млрд.сўм бўлган 27 та лойиҳада орқали 129 нафар иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 196,8 млрд.сўм бўлган 70 та лойиҳа орқали 378 нафар иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, ўтган 2022 йилда туманимизда қурилиш соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда Президентимизнинг ташаббуслари билан Кармана туманида бошланган Янги Ўзбекистон массивида 18 та 5 қаватли жами 400 та хонадоннинг қурилиш ишлари якунланди. Инвестиция дастури доирасида 12-сонли Мактабгача таълим ташкилотида
3,2 млрд. сўмлик, 13-сонли Мактабгача таълим ташкилотида 3,1 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди. “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш мақсадида “Малик” МФЙ “Гулшан” ва “Узумзор” қишлоқларида улкан бунёдкорлик ва кенг кўламда ободонлаштириш ишларини амалга оширилди.
Айниқса, "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да эзгу мақсадлар давом эттирилиб, бугунга қадар “Аёллар дафтари” га киритилган 100 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари қарийб 785 млн. сўм маблағ асосида тамирлаб берилади. 2095 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга 3,5 млрд сўмлик турли йўналишдаги амалик кўмаклар берилди. Ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида туманимизда ушбу амалга оширилган ишларни алоҳида этироф этсак муболаға бўлмайди албатта.
Қадрли тумандошлар, рухсатингиз билан жорий йилда туманимизда амалга ошириши режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтсам. Туманда бунёдкорлик ишларини давом эттирган ҳолда “Янги Ўзбекистон” массивида 2023 йилда 14 та 5 қаватли 280 хонадонли уй-жойлар қурилади. Шу билан бирга, ушбу массивда ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та 330 ўринли умумтаълим мактаби, 1 та 120 ўринли мактабгача таълим муассасаси ҳамда 1 та 100 қатновли оилавий поликлиника бинолари фойдаланишга қабул қилинади.
Бундан ташқари, туманда 2023-2026-йиллар давомида “Варқ” ва “Азамат” маҳалла фуқаролар йиғини ва уларга ёндош 11 та маҳаллада жами 21 млн. 542 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтириш ҳисобига маҳаллаларнинг шаҳарсозлик қиёфасини тубдан ўзгартирилади.
Ушбу ободонлаштириш ишларини 2023 йилда Варқ маҳалла фуқаролар йиғини ва унга ёндош бўлган 5 та маҳалладан бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарорига асосан тумандаги 31 та маҳаллада 33 та лойиҳа учун 91,9 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Инвестиция дастурига асосан, 20-сонли МТТ биносини рекострукция қилиш, 11-сонли умуий ўрта таълим мактабини реконстукция қилиш ишлари амалга оширилади.
2023-йилда умумий қиймати 621,3 млрд сўм бўлган 73 та лойиҳани амалга оширилиши орқали 1893 нафар янги иш ўринларини яратилиши режалаштирилган. Шундан, саноат соҳасида қиймати 431,9 млрд.сўм бўлган 29 та лойиҳада 581 нафар иш ўрни, қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 51,1 млрд.сўм бўлган 11 та лойиҳада 62 нафар иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 138,2 млрд.сўм бўлган 33 та лойиҳада 250 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шу ўринда, муҳтарам Юртбошимиз томонидан эълон қилинган жорий "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да юқорида тилга олган бунёдкорлик ишларининг нечоғлик юксак аҳамият касб этишини, бунинг замирида оилалар тотувлиги ва фаровонлиги янада мустаҳкамланишини, ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етишларини барчамиз чуқур англаб етамиз, албатта, бу ишларга бел боғлаб, янги куч ва ғайрат билан киришамиз.
Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг "Доимо эл-юрт хизматида бўлиш, унинг ташвиш ва муаммолари билан яшаш, барча даражадаги раҳбар ва мутасаддилар учун фаолият мезонига айланмоқда", деган сўзлари барчамизга юксак масъулият юклайди. Биз шундай юрт фарзандлари эканлигимиздан ҳақли равишда фахрланамиз!
Ҳурматли карманаликлар ва туманимиз меҳмонлари!
Сизларни яна бир бор уйғониш ва яшариш,
меҳр-оқибат ва қадр-қиммат, янгиланиш рамзи бўлган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Қалбларимизга қувонч бахш этган ушбу қутлуғ айём она заминимизга тўкин-сочинлик, хонадонларингизга қут-барака олиб келсин.
Меҳр-оқибат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва шижоат каби инсонийлик фазилатлари сиз азизларни асло тарк этмасин.
Барчаларингизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингизда зафарлар тилайман.
Доимо соғ ва омон бўлинг!
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!