2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Кармана туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича Кармана туман ҳокими Ф.С.Умаровнинг
МУРОЖААТИ
Ассалому-алайкум азиз юртдошлар!
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Аввало ҳаммаларингизни яқинда нишонланган улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами, қолаверса кириб келаётган 2022 йил билан туман ҳокимлиги ва халқимиз номидан муборакбод этаман. Янги йил туманимизга қут-барака олиб келсин, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин.
Барчамизга маълумки, оғир синов ва машаққатлар билан кечган 2021 йилни якунлаб, яна бир янги йилни қарши олиш арафасидамиз.
2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да кутилаётган ижтимоий-иқтисодий асосий кўрсаткичлари ва натижалари сархисоб қилиниб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда 2021 йил учун белгилаб олинган вазифаларимиз ижро натижаси ва келгуси йилги устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.
Шуни ҳам алоҳида қайд этишим керакки, ушбу йиғилишимиз тўғридан-тўғри ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.
Ҳаммаларингизни хабарингиз бор жорий йилда катта бир сиёсий тадбирни, яъни Президент сайловини ўтказиб, ўзимизга муносиб, халқпарвар Президентни сайлаб олдик.
Ўтган 2020 йил 11 декабрь куни ўтган мурожаатномамизда 2021 йил учун олдимизга қўйган вазифаларни ижроси ҳамда келгуси йилги устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олган эдик.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,
Ўтган давр мобайнида пандемия шароити узайган бўлсада иқтисодиёт тармоқларини, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини тўлиқ тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар тарафлама қўллаб- қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар олиб борилди.
Ҳурматли фаоллар,
Муҳтарам Юртбошимизнинг “Мамлакатимиз пандемия шароитида янада қудратлироқ бўлиб чиқиши ҳамда бу синовлардан кам талофот билан ўтиб олиши учун биздан бугун темир интизом, масъулият, сабр ва юксак тафаккур талаб этилади” деган даъватларига мувофиқ “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бу оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунгача саҳоватпеша тадбиркорларимиз ҳамда саҳий фуқароларимиз ҳисобидан 3,6 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, чорва моллари ва бошқа турдаги ижтимой кўмаклар кўрсатилди.
Шунингдек, туманда ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармасига бугунгача 3,7 млрд. сўм миқдорида ҳомийлик маблағлари келиб тушди.
Келиб тушган маблағлар ҳисобидан ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож муҳтож оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилди.
Шунигнгдек, жорий йил якунлари бўйича туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак, йил якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 119,1 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 107,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 106,8 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 107,3 фоизга, чакана савдо айланмаси 106,8 фоизга, капитал қуйилмаларни ўзлаштириш 105 фоизга, хизматлар ҳажми 113,4 фоизга ҳамда экспорт ҳажми 113 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Аҳоли жон бошига эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 61,0 млн сўмни ташкил этиб, ўтган 2020 йилга нисбатан 11,0 млн сўмга кўп, ёки ўсиш суръати 119,1 фоизни, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳамжи 30,2 млн сўм, ўтган йилга нисбатан 5,3 млн сўмга кўпайган ўсиш суръати 107,3 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 14,1 млн сўмни ўтган йилга нисбатан 2,3 млн сўмга кўпайган, ёки ўсиш суръати 106,8 фоизни, чакана савдо айланмаси 5,4 млн. сўмни ўтган йилга нисбатан 1,5 млн сўмга кўп, ёки ўсиш суъати 106,8 фоизни, хизматлар ҳажми 9,4 млн сўмни, ўтган йилга нисбатан 1,5 млн сўм кўп ёки ўсиш суръати 113,4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
2021 йил туманнинг “бандлик” дастури ижроси йил якуни билан 104 фоизга бажарилиши ёки 2750 та янги иш ўринлари яратилди. Аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошида 9,4 фоизни ташкил этган бўлиб, йилга якунига келиб 1,3 фоизга камайиши ёки 8,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида туманда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бугунги кунда туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (меҳнат ресурслари) 61 минг кишини ташкил этиб, шундан
75,7 фоизи ёки 44,6 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади.
Иқтисодий фаол аҳолининг 9,6 фоизи ёки 4702 нафар фуқаро иш ўринларига муҳтож, ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 11 фоизни ва ёшлар ўртасида 12,4 фоизни ташкил қилмоқда.
2021 йил 11 ойида 2750 нафар фуқароларга бандлик бўлими томонидан хизматлар кўрсатилди.
Хусусан, 660 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди, 452 нафар фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди, 631 нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 87 нафар фуқароларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.
Бундан ташқари, 1433 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
18 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларимизнинг бандлиги таъминлаш бўйича манзилли ишлар ташкил қилиниб, ўтган давр мобайнида уларнинг барчасини бандлиги таъминланди.
Шу ўринда таъкидламоқчиманки, аҳолимиз орасида бирор корхона ёки ташкилотда ўзига қулай иш тополмаслиги натижасида меҳнат шартномаси, доимий иш ҳақига эга бўлмаган, бироқ турли мавсумий меҳнат ишлари билан банд бўлган ёки оиласида томорқа билан шуғулланиб, даромад топадиганлар кўпчиликни ташкил этарди.
Аммо шу кунга қадар уларнинг фаолияти ҳеч қаерда қайд этилмасди. Бу эса пенсия ёшига етганда меҳнат стажи йўқлиги муаммосини келтириб чиқарарди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг
8 июнда қабул қилинган 4742-сонли қарор 67 та йўналишда фаолият юритиб келаётган бу каби фуқароларимизни норасмий фаолиятларини легаллаштиришда катта қадам бўлди.
Ушбу қарор асосида бугунгача 1340 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатда рўйхатга олинди ва белгиланган йиллик режа (1005 та) 133,4 фоизга бажарилди. Йил якунига қадар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сонини 1,5 минг нафарга етказишни белгилаб олганмиз.
Хабарларингиз бор, Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуслари билан “Аёллар” дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,
3 та дафтар бўйича ҳам алоҳида штаблар тузилиб, тегишли масъуллар бириктирилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, асосий масаламиз бу – бандлик масаласидир. Шуни инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг март ойида “Жалойир” маҳалласида замонавий, Туркия технологиялари асосида фаолият олиб борувчи “Фул коттон” МЧЖ корхонаси негизида тикувчилик комплекси ташкил этилиб, унда бугунги кунда 450 нафар аёллар ва ёшларимиз, шунингдек, сентябрь ойида “Пахлавон” маҳалласида “Агро бахт” МЧЖ негизида 1000 та иш ўрнига эга бўлган тикувчилик комплекси фойдаланишга қабул қилинди, бунда бугунги кунда 150 нафарга яқин хотин-қизлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу ўринда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Г.Шерматова, туман Бандликка кўмаклашиш маркази Ғ.Холиқовлар билан биргаликда қолган бўш иш ўринларига тумандаги ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш тизимли ишларни ташкиллаштиришларингиз керак.
Бу ишларимиз 2022 йилда ҳам давом эттирилиб, “Боғишамол” МФЙда тикувчилик комплекси фойдаланишга топширилиши, улар ҳисобидан 500 нафарга яқин янги иш жойлари ташкил этилади. Бу кохоналарга асосан эҳтиёжманд оилалар, ишсиз ёшлар ва аёллар жалб этилади.
Яратилаётган иш ўринларига асосан 3 та дафтардаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлашни мақсад қилиб олганмиз.
Жумладан, жорий йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, жами қиймати
575,9 млрд.сўмлик 116 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг эвазига 1388 та янги иш яратилиши белгиланган эди.
Бугунги кунда қиймати 778,3 млрд.сўмлик, шундан банк кредит маблағлари ҳисобидан 278,7 млрд.сўм, лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан 290,6 млрд.сўмлик 116 та лойиҳалар ишга туширилиб, натижада 1388 та янги иш ўринлари яратилди.
Туманимизда жорий йилда текстил саноатида салмоқли ишлари олиб борилди.
Мисол учун: Туманнинг олис ҳудудида ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 13,5 млрд.сўм бўлган "AGRO BAXT" МЧЖ томонидан “Трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш” ташкил этилди натижада 600 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари Жалойир МФЙда умумий қиймати 5,0 млрд.сўм бўлган 500 ўринли ҳамда Дўрман МФЙ ҳудудида умумий қиймати 2,0 млрд.сўм бўлган 100 ўринли тикувчилик цехлари фаолиятини бошлади.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида жорий йилда 8 та 5 қаватли, 20 хонадонли жами
160 та хонадоннинг қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармонига асосан 200 хонадондан иборат 10 кўп қаватли уй-жойни қурилиш ишлари якунланиш арафасида, мазкур уй-жойларнинг 170 тасига субсидия асосида бошланғич тўловнинг 10 фоиз маблағи кўчириб берилди.
Барчамизга маълумки, 2020 йилдан бери давом этиб келаётган бутун дунёга ўзининг жиддий салбий таъсирини ўтказиб келаётган коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда ҳам глобал миқёсдаги муаммолар юзага келаётгани сир эмас.
Бугунги шароитда башарият олдида турган энг долзарб ва устувор муаммолардан бири бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласидир.
Шундан келиб чиқиб, туман аҳолисининг 5 ойда, яъни 2022 йил январ-май ойларида истеъмол қиладиган маҳсулотларини аниқ ҳисоб-китобларини чиқариб олдик.
Бугунги кундаги мавжуд туманнинг аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи ҳисобланганда 2154 тонна гўшт, 7158 тонна сут, 10,6 млн. дона тухум, 570 тонна балиқ, 190 тонна асал, 6145 тонна сабзавот, 1375 тонна сабзи, 1045 тонна пиёз, 944 тонна карам, 2597 тонна картошка, 3231 тонна мева, 950 тонна узум, 513 тонна гуруч маҳсулотлари истеъмол қилинади.
Бу маҳсулотлардан картошка билан гуручдан ташқари барчаси ўзимизда туманда етиштирилади.
Юқорида айтилган беш ойлик захирани қаердан олиш, ички истеъмол бозоридан сифатли ва арзон нархларда сотилиши юзасидан аниқ ҳисоб-китобларимиз бор.
Туман аҳолисини 5 ойлик гўшт маҳсулотларига бўйича талаби 2154 тонна бўлиб тўлиқ туман ички имкониятидан амалга оширилади. Буни аниқ далиллар билан айтсам, бир йилда туманимизда 19 минг тоннадан ортиқ гўшт ишлаб чиқарилиб, аҳолининг йиллик истеъмоли эса 5,2 минг тоннани ташкил этади.
Бугунги кунда тумандаги 98 та чорвачилик фермер хўжаликларида 33 минг бош майда шохли моллар парваришланмоқда. Бундан ташқари, бўрдоқичилик фаолияти билан шуғунланиб келаётган 150 дан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектларида 3 мингга яқин чорва моллари парвариш қилинмоқда. Шундан “Улуғбек плюс Ризо” МЧЖда бугунги кунда 300 яқин, “Гулистон” х/кда 200 га яқин чорва моллари парвариш қилинмоқда.
Бундан ташқари, “Шердор Зарафшон” МЧЖ ва “Гулобод Осиё парранда” МЧЖлар томонидан 1,5 млн. бошга мўлжалланган гўштли паррандачилик комплекслари фаолият кўрсатиб келмоқда.
7158 тонна сут маҳсулотлари ҳам тўлиқ туманни ички имкониятларидан фойдаланиб таъминланади. Бунда тумандаги 61,1 минг бош (шундан фермер хўжаликларининг 2,7 минг, хусусий сектордаги 2,6 минг ҳамда аҳолининг 55,7 минг бош) чорва моллари ҳисобидан амалга оширилади.
Туманимизда истеъмол қилинадиган (бир йиллик истеъмол 15 минг тонна) сут маҳсулотига бўлган талабдан ортиқ сут маҳсулотлари етиштирилади (йилига туманда 68-70 минг тонна сут етиштирилади).
Мазкур етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш учун ҳам бир қатор ишларни амалга оширмоқдамиз. Туманда етиштирилаётган сутни қайта ишлашни йўлга қуйилиши учун "MINOAS" МЧЖ ХК ва "REBORN MJK" МЧЖ ҚК лойиҳалари амалга оширилмоқда. Мазкур корхоналар ишга туширишилиши натижасида туманда етиштирилган сут маҳсулотларининг 30 фоизини қайта ишлаш йўлга қўйилади.
Туманда бир йилда 85 млн. донага яқин тухум етиштирилади. 5 ойлик 10,6 млн. дона тухум маҳсулотларига бўлган талаб тўлиқ бартараф этилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам етказиб берилмоқда.
Паррандачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда “Кармана голден эгсс” МЧЖ негизида 280 минг бошга мўлжалланган тухум йўналишидаги паррандачилик комплекси йилда фаолиятини олиб бормокда.
Шунингдек, 5 ойлик истеъмолга керак бўладиган
6145 тонна сабзавот маҳсулотларининг 4450 тоннаси фермер хўжаликлари ва бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 1695 тоннаси аҳоли томонидан етиштирилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам туманда қиш-баҳор ойларида етарлича озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари мавжуд бўлиб, ушбу ойларида озиқ-овқат тақчиллиги бўлмайди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,
Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” буйича ишларни тизимли йўлга қўйдик.
Лекин, камбағалчиликни ҳукумат томонидан бериладиган ижтимоий ва моддий ёрдамлар ҳисобига қисқартириб бўлмаслигини бутун дунё тажрибаси кўрсатиб берган. Камбағалликни қисқартиришнинг бирдан бир, ягона йўли бу – тадбиркорликни ривожлантиришдир!
Шу билан бирга яқинда яъни 2021 йил 3 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31- қарорига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб ҳар бир маҳаллага туман ҳокимининг ёрдамчиси ташкил этилиб, ҳоким ёрдамчиси лавозимига малакали, ёш, шижоатли муносиб 79 нафар номзодлар танлаб олинди. Уларни тегишли тартибда сухбатдан ўтказилиб, 43 нафарни сараланиб 43 та маҳаллага ҳоким ёрдамчилари танлаб олинди.
Уларнинг асосий вазифаси этиб, маҳаллани иқтисодий жиҳатдан кўтариш, ишсизлик даражасини камайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш этиб белгиланди. Ишсизликни қисқартиришнинг энг асосий йўналиши бу тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобланади.
Шундай экан, МЕН (туман ҳокими) бошчилигимда барча бўғиндаги раҳбарлар “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” ғояси асосида тадбиркорлар билан яқиндан туриб, биргаликда ишлаш тизимини тубдан ўзгартиришимиз керак. Бунинг учун барча имкониятлар бизга яратиб берилган.
Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, хусусий мулк устуворлиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб берилди.
Давлатимиз Раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли туманимизда яқин 4 йилда мавжуд тадбиркорлик субъектларининг сони 3 баробарга ортди. (4 йил олдин 1535 та, бугунги кунда 4223 та кичик бизнес субектлари ташкил этади).
Натижада, бугунги кунга келиб ҳар 1000 иқтисодий фаол аҳолига тўғри келадиган кичик тадбиркорлар сони 55 бирликка етди, ваҳолангки ушбу кўрсаткич 2016 йилда 25 бирлик бўлган эди.
Тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан тумандаги 2685 та юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 348,4 млрд.сўм кредитлар ажратилди.
Кейинги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнеснинг ушбу шакли билан шуғулланаётганларга кўплаб имтиёз ҳамда имкониятларни яратиб бериш мақсадида барча куч сафарбар этилмоқда.
Ҳурматли фаоллар,
Туманда экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда янги турдаги маҳсулотларни экспортга жалб қилиниши бўйича 2021 йилда жами 32,9 млн.долларлик (саноат маҳсулотлари 27,9 млн.долл ва мева-сабзавот экспорти 5,0 млн.долл) маҳсулотлар экспорти амалга ошрилиши бўйича режа топшириғи белгиланган бўлиб, бугунги кунда 56,0 млн.долларлик (йиллик режа ижроси 170%) маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Йил якунига қадар қўшимча 2,5 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши бўйича аниқ ҳисоб-китобларимиз мавжуд бўлиб, прогноз 177 фоизга бажарилишига эришилади.
Жорий йилда Инвестиция дастурида ишга туширилган лойиҳалар томонидан етиштирилган маҳсулотлар экспортга йўналтирилиб экспорт прогнозини бажарилишида муносиб ўрин тутмоқда.
Масалан: 2021 йилда ишга туширилган "G'ANI BOBO BOG'I" МЧЖ томонидан ташкил этилган Замонавий иссиқхонада етиштирилган маҳсулотлар Россия давлатига экспорти йўлга қўйилди натижада жорий йилнинг ўзида 550 минг доллар сабзавот (помидор) маҳсулоти экспорти амалга оширилди. Ҳудди шундай "ZARAFSHON GRAND BOGLARI" МЧЖ томонидан етиштирилган 560 минг долларлик маҳсулот Россия давлатига экспорт қилинди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиниши бўйича 2021 йил учун жами 116 млн.долларлик инвестициялар ўзлаштирилиш режаси белгиланган бўлиб, 9 ой якуни билан 29,2 млн.доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Йил якунига қадар 40,0 млн.долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича аниқ ҳисоб-китоблар қилинган.
Жумладан: "ZARAFSHON INDUSTRY TEHNOLOGY" МЧЖ ҚК томонида Кимёвий маҳсулотлар (антрахинон) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 10,2 млн.доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб қурилиш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари "HYDROGEN ENERGY" МЧЖ ҚК томонидан Пероксид водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида Эстония давлатидан 5,0 млн.долл хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Туманимизда жойлашган Эркин иқтисоий зона ҳудудида
24 та корхонада қиймати 245,2 млн. долларлик 37 та лойиҳаси ишга туширилиб, бугунги кунда 3 145 нафар фуқароларимиз самарали меҳнат қилишмоқда.
Бугунги кунда қиймати 215,8 млн.долларлик 18 та лойиҳаларга Навоий ЭИЗ ҳудудидан 41 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ҳозирда ушбу лойиҳаларнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва келгусида ушбу лойиҳалар ишга туширилиши эвазига қўшимча 2 727 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари туманимиз ҳудудида Республикада биринчи бўлиб Бирлашган Араб Амирликларининг “MASDAR” компанияси томонидан 100 млн.долларлик 100 МВТ қувватлик “Қуёш электростанцияси” лойиҳасининг қурилиш ишлари якунланиб ишга туширилиб магистрал электр тармоқларига уланди.
Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088 сонли қарорига асосан туманимизнинг “Хазора” МФЙ ҳудудидан 3,1 гектар ер майдонида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилди. Ажратилган ер майдони 32 та лотга ажратилиб “e-auksion” савдо майдончасига қўйилган.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Барчамизга яхши маълумки, жорий йилнинг 2 ноябр кунида мамлакатимиз раҳбари юртимиздаги шаҳар ва туман марказларида ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазятни ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинганини билдирдилар.
Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида Кармана туманида 2021 йил кузидан 2022 йилнинг баҳорига қадар
1 643 000 туп манзарали ва мевали дарахтларни экиш режалаштирилди. Кеч кузда экиладиган дарахтларнинг яшовчанлигини ҳисобга олиб туманда 10 декабрга қадар
817 230 туп дарахт экилди.
2021 йилда туманимизда қурилиш соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида жорий йилда туманда уй-жойлар қуриш дастури доирасида 2 та массивда жами 360 хонадонли 18 та уйлар қурилиши белгиланган эди, шундан Маликработ массивида 8 та 5 қаватли 20 хонадонли жами 160 та хонадоннинг қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Талқоқ массивида 10 та 5 қаватли 20 хонадонли жами 200 та хонадоннинг қурилиш ишлари якунланиш босқичига келди.
Жорий йилда Инвестиция дастури доирасида 25-сонли махсус мактаб интернатида 3566,0 млн. сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, 990 млн.сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тумандаги Азамат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик суви қувурлари ётқизиш ишлари амалга оширилди.
3300 млн.сўм маблағ эвазига “Бешкент” маҳалла фуқаролар йиғини Бешкент кўчаси кенгайтирилиб йўл ёқасига пиёдалар ва велосипед йўлаги ва ёритиш тармоқлари ўрнатилди.
2021 йил “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича “Боғишамол” МФЙ “Дўстлик-2” ва “Шабода” қишлоқларида улкан бунёдкорлик ва кенг кўламда ободонлаштириш ишларини амалга оширдик.
Жумладан, 2816,0 млн.сўм маблағ эвазига 100 қатновли Қишлок оилавий поликлиникасини қуриб фойдаланишга топширдик.
Маҳалла биносини 134,6 млн.сўм маблағ эвазига таъмирлаш ишларини якунладик.
5,0 км газ қувурларини бўёқлаш, 5,9 км газ қувурларини таъмирлаш, 8 дона ГТҚ лари таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
1964,7 млн.сўм пул маблағи эвазига 19,5 км электр узатиш тармоғини янгиланиш ва 2 дона трансформатор пункти ўрнатиш ишлари тўлиқ бажарилди.
Ҳудудда 30,6 км ички хўжалик йўлларига шағал қопламаси ётқизиш, 4,4 км ички хўжалик йўлига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бажарилиб, 156 та ёритиш устинларини ўрнатиш ҳамда 1,0 км пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари бажарилди.
“Шабода” қишлоғида 1,705 км ичимлик суви қувурларини ётқизиш, “Дўстлик-2” қишлоғида 12,207 км ичимлик суви қувурларини ётқизиш ишлари тўлиқ бажарилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ёлгиз аёллар яшаб келаётган уй-жойларни таъмирлаш учун 4800,0 дона шифер, 80 м3 ёғоч, 40 тонна охак, 40 тонна цемент, 40000 дона шлакоблок ва 2 тонна бўёқ маҳсулотлари етказиб берилди.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Энди иқтисодиётни муҳим тармоқларидан ҳисобланган қишлоқ хўжалиги соҳасига тўхталадиган бўлсак, йил мобайнида соҳада қатор натижаларга эришилди. Жумладан, тумандаги 6120 гектар майдонларда 33,9 минг тонна ғалла етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 55,4 центнерга етказилди.
Жорий йилда етиштирилган ғалланинг давлатга сотиш режаси 14075 тонна ўрнига 14578 тонна етиштирилиб, режа 103 фоизга бажарилди.
Худди шундай, пахтачилик соҳасида ҳам 18546 тонна ўрнига 18623 тонна пахта етиштирилиб, режа 101 фоизга уддаланди. Етиштирилган пахта ҳосилидан фермер хўжаликларининг умумий даромади 52,2 млрд. сўмни ташкил қилди.
Пахта ҳосилини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳосилга ҳосил қўшишини инобатга олиб тумандаги “М.Ибрагимов”, “Нарпай”, “Ўзбекистон”, “А.Навоий”, “Жалойир” ҳудудларидаги 62 та фермер хўжаликларининг 1875 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. Ушбу технология жорий қилинган фермер хўжаликларида гектарига ўртача 40 центнердан ортиқ ҳосил етиштирилди.
Тумандаги “Шаҳриёр агроэкспорт” МЧЖ томонидан
2020-2021 йилларда оборотдан чиққан ерларни фойдаланишга киритишда 400 гектар ер майдонини ўзлаштирилиб, чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида Украина давлатининг “FREКAТ” компанияси билан 480 минг АҚШ долларлик шартнома тузилиб, ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
Ушбу қурилма сутка давомида 190 гектар ер майдонини суғориш имкониятига эга бўлиб, технология қўлланилганда йиллик озуқа ишлаб чиқариш миқдорини 3 бароваргача ошириш имкониятига эга эканлиги, бу эса ўз навбатида чорва озуқасига бўлган эҳтиёжларни қоплашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
“Шаҳриёр агроэкспорт” МЧЖ гўшт йўналишидаги чорва комплексини ривожлантиришда ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга оширди, хусусан, Қозоғистон ва Украина давлатларидан 1200 бош голштеин ва сементал зотли гўшт йўналишидаги қорамоллар олиб келиниб парваришланаётганлиги корхонада янги 14 та иш ўрни яратилганлигини алоҳида таъкидлашимиз лозим.
Гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида “Қўрғон дала агрофирмаси” МЧЖ томонидан
8,0 млрд сўм маблағ сарфланиб, йилига 30 минг дона наслли қуён етиштириш лойиҳаси ишга туширилди. Бу лойиҳа давом эттирилиб, келгусида қуёнлар сонини 100 минг бошга етказиш, қайта ишлаш, сақлаш, суйиш, ем ишлаб чиқариш каби ишлар амалга оширилади.
“Кармана голден эгсс” МЧЖ корхонасида 280 минг бошга мўлжалланган тухум йўналишидаги паррандачилик комплекси йил якунига қадар ишга туширилиб, 50 нафар ёшлар иш билан таъминланади.
Бугунги кунда туманимизда 350 гектардан зиёд иссиқхоналаримиз мавжуд бўлиб, уларда 5000 мингдан зиёд фуқароларимиз иш билан банд. Бу ишларни давом эттирган ҳолда йилига 11 ой ҳосил берадиган, Туркия технологияси асосида “Зарафшон гранд боғлари” МЧЖ негизида
20 гектарли замонавий иссиқхона фаолият бошлади. Бу иссиқхонани афзаллиги шундаки, биринчидан тўлиқ рақамли технологиялар жорий этиладиган бўлса, иккинчидан оддий усулда қурилган иссиқхонада 1 гектаридан 40-50 тонна ҳосил берадиган бўлса, бу иссиқхонада 1 гектаридан ўртача 180-200 тоннагача ҳосил олиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалигида ҳам ислоҳотлар давом эттирилиб, олдинги йилларда оборотдан чиқиб кетган 100 гектар ер майдонлари ўзлаштирилади, мазкур ерларда сувни тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда қиймати 15,0 млрд сўм бўлган 7 та лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан, 35 гектар полиз, 37 гектар мойли экинлар, 378 гектар озуқа экинлари экилади, 50 гектар боғлар ва 100 гектар токзорлар барпо этилади.
Айнан қишлоқ хўжалиги йўналишида келгуси йилда умумий қиймати 499,5 млрд сўмлик 164 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1270 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилади. Жумладан, 5 та (9,4 млрд сўмлик) паррандачилик, 1 та лойиҳада 100 гектар замонавий иссиқхона ташкил қилиш (120 млрд сўмлик), 4 та (112,5 млрд сўмлик) балиқчилик ва бошқа лойиҳалар ишга туширилади.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари,
Туманимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини тахлил этсак, бугунги кунда туман аҳолисининг 26 минг 964 нафарини (22%) 14-30 ёшдаги ёшлар, шундан, 21 644 нафари умумтаълим мактабларида, 726 нафари касб-ҳунар таълимида, 1214 нафари нафари олий таълим муассасаларида, 726 нафарини хорижга кетган ёшларни ташкил этади.
Туманда 2021 йилда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими бўйича дастур ишлаб чиқилди ва ижрога йўналтирилди.
Мазкур дастур 7 та бўлим ва 70 та банддан иборат.
2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича туман дастурини йил давомида ижросини таъминлаш бўйича жами 22,4 млрд сўм маблағ сарфланиши белгиланган эди.
Дастур доирасида бугунги кунга қадар жами
23,2 млрд сўм маблағ сарфланди.
1-Боскичда “Ёшлар дафтари”да киритилган 2 556 нафар ёшларнинг барча йўналишдаги муаммолари ҳал этилди.
“Ёшлар жамғармаси” ва “Саховат ва кўмак” маблағлари ҳисобидан жами 2,8 млрд.сўмлик асбоб-ускуналар, бир марталик моддий ёрдам, уруғ ва кўчатлар ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси, ижара тулови ва бошқа йўналишларда субсидиялар ажратилди.
Шунингдек, ер олиш истагини билдирган 386 нафар ёшларга 25 сотихдан жами 104.6 гектар ер ажратилган.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида тумандаги МФЙларда 64 та “Workaut” майдончаси ҳамда 2 та “Stret bol” майдончалари қуриб берилди.
Ёшлар дафтари жамгармаси 1 декабр холатида 3,3 млрд маблағ шакллантирилиб, шундан 2,8 млрд. маблағ сарф қилинган.
Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилган 436 нафар ёшлар доимий ишларга жойлаштирилди.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 174 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.
Ёшларни тадбиркорларга бириктириш “1+1” лойиҳаси доирасида 450 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.
Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 627 нафар ёшлар туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан бир ҳафталик ўқув курслрини тамомлаб махсус сертификатлар берилди ва кредитлар расмийлаштирилди.
Мактабгача таълим йўналиши бўйича:
Мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга қаратилган Фармон ва қарорлар ҳамда Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарликларида ўтказилган мажлисларда берилган топшириқлар ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида ушбу йўналишда туманимизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда
Бир жиҳатга барчаларингиз эътибор қаратишларингизни сўрайман. Кармана туманида 2017 йилда жами 18 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, жами 2519 нафар бола қамраб олинган эди. Бу туман бўйича 24,1 фоизни ташкил этади.
2021 йилда туманимизда жами 3-7 ёшли болалар сони 10408 нафарни ташкил этади, жорий йилда 45 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунга келиб туманимизда мактабгача таълим ташкилотлари сони 92 тага етказилиб, қамров 72 фоизни ташкил этмоқда.
Жорий йил якунига қадар яна 31 та 600 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти битимлари имзоланган, 2 та давлат-хусусий шерикчилик асосида 410 ўринли, 1 та хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринли ўз иш фаолиятини бошлаши режалиштирилган Бугунги кунда ушбу мактабгача таълим муассасаларини жихозлаш ишлари давом этмокда.
Бунинг ҳисобидан, йил якунига қадар туман бўйича 81.4 фоиз болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинишига эришилади.
Жорий йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 3 млрд.660 млн сўмга 9-сонли МТТ капитал реконструкция қилиниб,фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, “Фарҳод” МФЙда жойлашган 6-“Камалак” номли МТТда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 600 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари, мактабгача таълим бўлимига янги бино ажратилиб у ҳам таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
2022 йилда ҳам ушбу йўналишда бир қатор вазифалар олдимизда турибди, хусусан, тумандаги 12 ва 13-МТТда 8 млрд 200 млн сўмлик капитал реконструкция қилиш ишлари, Обод қишлоқ дастури дорасида 60-ўринли янги мактабгача таълим муассасаларини фойдаланишга топшириш, шунингдек, 30 дан ортиқ оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилган.
Халқ таълими бўйича:
Кармана тумани халқ таълими бўлимига қарашли 32 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан, 31 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда.
Кармана туманидаги 31 та мактабнинг 26 тасида (83,8%) ўқиш жараёни 2 сменада ташкил этилган. Шунингдек, 5 та (16,1%) мактабда навбатлилик коэффициенти – 1,5 дан юқори.
2021 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан туманидаги 26 та мактабига 5,3 млрд.сўм маблағ ажратилиб, мактаблар янги ўкув йилига тайёрланди.
Умумтаълим муассасаларида таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш мақсадида қуйидагилар амалга оширилмоқда.
Туманда жами 2 128 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан педагог ходимларнинг 1 964 (89,6 %) нафари олий, 221 (10,4 %) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар. Ўқитувчиларнинг 71 (3,2 %) нафари олий тоифали, 328 (15.1 %) нафари биринчи тоифали, 852 (38,9 %) нафари иккинчи тоифали, 934 (42,8%) нафари мутахассис ўқитувчилар.
2020-2021 ўқув йилида тумандаги умумтаълим муассасаларининг 1-11 синф ўқувчилари жами 224 номдаги 217350 дона (99,2%) дарсликлар билан таъминланган.
2021/2022 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар. Тумандаги умумтаълим мактабларига жами 2 307 нафар ўқувчилар қабул қилинган, улардан 242 нафари 6,5 ёшли, 2065 нафари 7 ёшли болаларни ташкил этади.
Кармана туманидадаги мактабларда ўқитиш 2 та (ўзбек ва рус ) тилида олиб борилади.
Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қабул қилинганлиги рейтинги.
Кармана туманини 2021 йилда 1564 нафар битирувчиларнинг 630 нафари 40,3 % Ўзбекистондаги таълим муассасаларига 174 нафари 11,2% хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кабул килинган
. Битирувчи синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиш учун репититорлик курсларини ташкил қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти, “Машҳура Ленд” ўқув маркази ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни ташкил қилинди. Шунингдек тумандаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабини математика фанига, 2-сонли умумий ўрта таълим мактабини информатика фанига 4-сонли мактабда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаблар сифатида фаолияти қайта ташкил қилинди. 2021 йилининг март ойида навбатдан ташқари ўтказиладиган аттестация синовига олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонини умумий 40 фоизга етказилди.
Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 150 млн.сўмлик спорт жиҳозлари, 200 млн.сўмлик мусиқа асбоблари, 93 млн.сўмлик мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмасини олиб берилган.
2022 йилда қўшимча ижтимоий ва инфратузилма объектлари бўйича тумандаги 5-,6-,19 ва 23-Мактабларда капитал реконструкция ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш бўйича:
Барчамизки маълумки, охирги 3 йилда Соғлиқни сақлаш тизимига Давлатимиз Раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, пандемия даврида соҳада кўплаб ишлар амалга оширилиб, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, тажриба ошириш, ижобий натижага эришган мамлакатлар билан узвий алоқаларни йўлга қўйиш, технологияларни янглиш, бирламчи буғин муаммоларини ҳал этиш бўйича қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугунги кунда туман Тиббиёт бирлашмаси тизимида 293 ўринли шундан 268 ўринли бюджет ва 25 ўринли бюджетдан ташқари пуллик стационар ўринларга эга бўлган марказий шифохона, 1 та бир сменада 200 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси, 5 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 4 та қишлоқ врачлик пунктлари, 4 та шифокор учун хизмат уй-жойи сифатида ташкил этилган тиббий муассасалари, 1 та силга қарши кураш диспансери ҳамда 1 та туман давлат санитария эпидемиология осоишталиги маркази фаолият юритиб келмоқда.
Бундан ташқари ҳозирги пандемия даврида коронавирус касаллиги билан оғриган беморларни даволаш учун қўшимча 50 ўринли махсус полинклиника ва 55 ўринли саралаш маркази ҳам тиббий хизмат кўрсатиш учун захира сифатида тайёрлаб қўйилган.
Туман Тиббиёт бирлашмасида жами 190 нафар олий маълумотли врачлар, 1079 нафар ўрта тиббиёт ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Врачлардан 51 нафари олий тоифали, 29 нафари 1-тоифали, 26 нафари 2-тоифали ва 1 нафар тиббиёт фанлари номзоди.
Бундан ташқари Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 5 та оилавий поликлиникалари ва 6 та оилавий шифохона пунктлари, шифокор учун хизмат уй-жойи сифатида ташкил этилган, уларда жами 64 нафар оилавий врачлар, 214 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келмоқда.
Туман марказий шифохонасида 2021 йил 11 ой давомида 8 664 нафар беморлар даволаниб чиқди. Беморларга давлат бюжетлари ва ҳомийлар ҳисобидан 1,8 млрд. сумлик дори воситалари ва тиббий жихозлар сотиб олинди ва самарали ишлатилмоқда.
Туманда истиқомат қилувчи 4593 нафар кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини манзилли тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олиш ишлари ташкил этилди.
ШУНИНГДЕК, Обод қишлоқ дастури доирасида Боғишамол мфйда 100 қатновли умиумий қиймати 2,6 млрд сўмлик ОП фойдаланишга топширилди.
Наврўз МФйда Учқун ОШП капитал таъмирлаш ишлари амлга оширилди.
Кўп тармоқли полинклиниканинг сил касаллиги қарши диспанцерида 100 млн.сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Нурафшон МФЙда жойлашган Зарафшон оилавий шифохона пункти қайта фойдаланишга топширилди.
Каронавирусга қарши эмлаш ишлари давом эттирилиб, 3-чоракда 65 мингдан ортиқ аҳоли эмланиб, жами 84,6 фоиз аҳоли эмланди.
Жисмоний тарбия ,спорт ва маданият йўналишлари бўича.
Соғлом турмуш тарзи хақида сўз борар экан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш” чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги умумтаълим мактаблари спорт залига соат 16:00 дан 22:00гача туман аҳолиси шуғулланишлари учун шароит яратилган ҳамда мурабий,тренер-ўқитувчилар бириктирилган.
Бундан ташқари туманимизда 39 та маҳалларда 65 та «Workоut» спорт майдончари қуриб топширилди.
Тумандаги “Хўжа Хисрав”МФЙ ҳамда “Бешкент” МФЙ худудларида саломатлик йўлаклари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш мақсадида туманда 14 та суний қопламали мини футбол майдончаси барпо этилди.
2021 йил давомида туманда 620 дан ортиқ оммавий спорт тадбирлари ташкил этилди.
Ўзбекистон чемпионати ва кубокларига 400 нафардан зиёт туман спортчи ёшлари иштирок этиб, шундан 120 нафари ғолиб ва совриндор бўлган.
Жахон ва Халқаро чемрионатларига 40 нафардан зиёт спортчи иштирок этиб, шундан 18 нафари ғолиб ва совриндор бўлган.
“Чарм тўп” 2021 республика босқичига туманимиз футболчилари вилоят босқичида ғолиб бўлиб республика босқичига иштирок этишди.
2022 йилда Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш ишлари давом эттирилади.
Бизнинг режамизга мувофиқ, стритбол ва «Workоut» спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш 4 та махалла худудларида юриш йўлаклари, велоспорт йўлаклари, «Workоut», бадминтон, стритбол шунингдек, суний қопламали футбол майдончалари қуриш ишлари давом эттирилади.
2021 йилда маданият уйларидан 2 тасини реконструкция ишлари бошланган, албатта, катта маблағ талаб эттадиган ушбу маданият уйлари маҳаллий бюджетни орттирилган маблағларидан қурилмоқда, 2022 йил 1-чорагида тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Ҳурматли сессия иштирокчилари,
2022 йилда бажариладиган ва олдимизда қўйилган устивор вазифа қилиб белгилаб олинган ишларга тўхталиб ўтсам,
Ҳамма мутасадди раҳбарлар бир ҳақиқатни тушуниши керак, ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини ошириш, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолининг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлиши биз учун жуда муҳим.
Шу нуқтаи назардан, барча тоифадаги раҳбарлар ўзига юклатилган вазифаларни қайтадан кўриб чиқиши, халқнинг ичига кириб бориши, уларнинг талаб истакларини тушуниб етиши ва шу асосда ишларни йўлга қўйиш шарт деб ўйлайман.
Жумладан, камбағалчиликни ҳукумат томонидан бериладиган ижтимоий ва моддий ёрдамлар ҳисобига қисқартириб бўлмаслигини бутун дунё тажрибаси кўрсатиб берган. Камбағалликни қисқартиришнинг бирдан бир, ягона йўли бу – тадбиркорликни ривожлантиришдир!
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2022 йилдан бошлаб ҳар бир маҳаллага танлаб олинган туман ҳокимининг ёрдамчилари маҳаллани иқтисодий жиҳатдан кўтариш, ишсизлик даражасини камайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳудуднинг дастурини ишлаб чикиб, ушбу дастур асосида иш олиб боради.
Шундай экан, МЕН (туман ҳокими) бошчилигимда барча бўғиндаги раҳбарлар “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” ғояси асосида тадбиркорлар билан яқиндан туриб, биргаликда ишлаш тизимини тубдан ўзгартиришимиз керак. Бунинг учун барча имкониятлар бизга яратиб берилган.
Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, хусусий мулк устуворлиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб берилди
Тадбиркорликни ривожлантириш, туманда бизнесга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги кечиктириб бўлмас ишларини амалга оширишни режалаштириб олишимиз керак.
Биринчидан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Ўринов, инвестиция бўйича ўринбосари Ж.Рўзиев тижорат банклари билан бирга, хизматлар турларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, тадбиркорлар билан бирга лойиҳаларни амалга оширишлари лозим.
Иккинчидан, тадбиркорликка яратиб берилаётган имкониятлар асосида аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этиш ва улар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали туманда янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш.
Учинчидан, бугунги туманда юридик шахс ташкил этган корхоналар сони 4000 ортиқ бўлиб, шундан 900 га яқин фаолият кўрсатмаяпти.
Шундан келиб чиқиб, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ўринов), солиқ идораси (Ахмедов), Давлат хизматлари агентлиги (Нурназаров)лар туманда фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонини кескин қисқартириш ва янги ташкил этилган субъектларнинг тўлиқ фаолият юритиши учун аниқ ва манзилли чора-тадбирларни кўришлари талаб этилади.
Тўртинчидан, хатловларда аниқланган майдони 24,7 гектар бўлган 97 та бўш ер участкаларидан 86 таси (88,7 фоизи) аукцион савдоларига чиқарилган, бироқ 11 таси
(11,3 фоизи)нинг аукционга чиқариш масаласини ҳал этиш.
Шу боис, 2022 йилда қолган бўш ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, “E-ijro auksion”га чиқариш орқали тадбиркорларга таклиф этиш масаласини туман ҳокими ўринбосарлари Ж.Рўзиев, Ш.Болтаевлар шахсан ўз назоратларига олишлари талаб этилади.
Бешинчидан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредит маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратишимиз керак.
Олтинчидан, 2021-2022 йилларда давлат дастурлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган маблағлардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга улгурган оилалар тадбиркорлигига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали босқичма-босқич уларнинг оилавий корхона сифатидаги расмий фаолиятини ташкил этиш.
Еттинчидан, жорий йилнинг ўтган 11 ойида Республика “Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси” молиявий кўмагидан 22 та тадбиркорлик субъектлари фойдаланган бўлиб, 2022 йилда ҳам Жамғарма имкониятлари тўғрисида тадбиркорларни кенг хабардор қилиш орқали амалга ошириладиган лойиҳалар сонини кўпайтириш.
Саккинчидан, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари туман бўлимига 258 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 70 фоизи қаноатлантирилган, 30 фоизига тушунтириш берилган.
Шундан келиб чиқиб, тадбиркорлар мурожаатларини туманнинг ўзидаёқ кўриб чиқилиши ва қаноатлантирилиш даражасини кескин оширишимиз, ҳар ҳафта ўтказиб келинаётган “Тадбиркорлар куни” қабулини мунтазам ўтказиб борилишини ташкиллаштиришимиз шарт бўлади. Бу масалага ҳоким ўринбосарлари Т.Ўринов, Ж.Рўзиев, Бош вазир қабулхонаси А.Сайфиддиновлар масъул ҳисобланади.
Ҳурматли сессия иштирокчилари,
2022 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 121 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 109 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 108,7 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 112,1 фоизга, чакана савдо айланмаси 110,6 фоизга, хизматлар ҳажми 112,4 фоизга ҳамда экспорт ҳажми
105 фоизга ўсиши режалаштирилган.
Аҳоли жон бошига эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 67,0 млн сўмни ташкил этиши ёки 115,0 фоизга ўсиши, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳамжи
34,1 млн сўмни (ўсиш 106,0%), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 16,1 млн сўмни (105%), чакана савдо айланмаси 11,2 млн. сўмни (105,5%), хизматлар ҳажми 10,0 млн сўмни (107,4%) ташкил этиши режалаштирилган.
Келгуси йилда, 2581 та янги иш ўринлари яратилиши, норасмий секторда ишлаётган 5000 нафар иш ўринлари легаллаштирилиши, 500 нафар фуқароларимиз жамоат ишларига жалб этилиши кўзда тутилмоқда.
Бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиб, жами 250,0 млрд сўмлик тушумлар тушиши, шундан маҳаллий бюджетга 40,0 млрд сўм тушумлар тушиши режалаштирилган.
Ҳурматли сессия иштирокчилари,шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2022-йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, умумий қиймати 1,3 трлн сўм бўлган 111 та лойиҳалар амалга оширилади ва улар ҳисобидан 2048 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Мисол келтирадиган бўлсам,
Австрия давлати билан ташкил этилган умумий қиймати 41,0 млн.доллар бўлган "GAZGAN MARBLE GROUP" МЧЖ томонидан “Мармар тошлардан қоплама учун компазит материаллар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилади.
Хитой давлати билан ташкил этилган "ZARAFSHON INDUSTRY TEHNOLOGY" МЧЖ ҚК томонидан умумий қиймати 46,0 млн.доллар бўлган Кимёвий маҳсулотлар (антрахинон) ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 1- босқичи 2022 йилнинг 3 чорагида ишга туширилиши кутилмоқда натижада 150 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари Президентимизнинг ПҚ 5155-сонли қарорига асосан Кармана туман Сардоба МФЙ ҳудудидан
3 гектар ер майдонида Мебелсозликка ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этилди бугунги кунда ушбу майдон “eauksion” савдо майдончасига қўйиш ишлари олиб борилмоқда. 2022 йилда ушбу майдонда 15 та мебелсозлик лойиҳалари амалга оширилиши кутилмоқда.
Ҳурматли сессия қатнашчилари,
Туманда бунёдкорлик ишларини давом эттирган ҳолда Давлат рахбари томонидан “Янги Ўзбекистон” массивларини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларга асосан, туманда “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш учун Дўстлик маҳалласи ҳудудидан 21 гектар ер майдони танлаб олинди. Массивда 2022-2026 йилларда жами 54 та 5 қаватли жами 1080 та хонадонли турар-жой биноларини, шундан, дастлабки босқичда яъни 2022 йилда 20 та 5 қаватли 400 хонадонли уй-жойлар қурилади.
Шу билан бирга, ушбу массивда ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та 1056 ўринли умумтаълим мактаби, 1 та 120 ўринли мактабгача таълим муассасаси ҳамда 1 та 100 қатновли оилавий поликлиника бинолари барпо этилади.
2022 йилда олиб борадиган бунёдкорлик ишларимиз бу билан тўхтаб қолмайди.
Обод қишлоқ дастурини 2022 йилда туманнинг олис ҳудуди ҳисобланган Малик маҳалла фуқаролар йиғинининг “Узумзор” ва “Гулшан” қўрғонларида амалга оширган ҳолда, ҳудудларда 35 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда 440 та савдо дўконини жамловчи савдо мажмуаси ва 300 та ишчи хизматчига мўлжалланган тикув цехини янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбиркорлик объектлари иш фаолиятини бошлаши эвазига 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, туманда 2022-2026-йиллар давомида “Азамат” ва “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ва уларга ёндош 11 та маҳаллада жами 21 млн 542 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтириш ҳисобига маҳаллаларнинг шаҳарсозлик қиёфасини тубдан ўзгартирилади.
Ушбу ободонлаштириш ишларини 2022 йилда Варқ маҳалла фуқаролар йиғини ва унга ёндош бўлган 5 та маҳалладан бошланади.
Ҳурматли фаоллар!
Сўнгги йилларда юртбошимиз оқилона сиёсати билан мамлакатимизда прогрессив ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Шундай экан, жамиятимизнинг илғор кишилари бўлган тадбиркорларимизга биз доим елкадош, ҳар бир амалларида кўмакдош бўламиз.
Мен туман ҳокими сифатида барча тадбиркорларни, қолаверса, ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган юртдошларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман:
Муҳтарам Президентимизнинг Кармана туманига, шу заминда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаросига бўлган самимий меҳри ва ишончини оқлайлик.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сизларнинг ташаббусларингизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳар бир лойиҳангиз шахсий назоратимиз остида ва лойиҳани ишлаб чиқишдан то уни амалга оширишгача бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз бўлади.
Барчамиз бир нарсани англашимиз керакки, сизларнинг ҳар бир лойиҳа ва хайрли ишларингиз туманимиз, қишлоқ ва маҳаллаларимизнинг эртанги келажаги, аҳоли фаровонлигининг кафолатидир.
Сизлар туфайли туманимизда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмуш шароти яхшиланади.
Сўзим якунида, барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, оилавий бахт ва саодат тилайман.
Доимо соғ-омон бўлинглар!