Келиб тушган аризаларни, таклифларни, шикоятларни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида маълумот.

 

2022 йил давомида туманимиз фуқаролари томонидан турли йўналишлар бўйича жами 3210 та мурожаат келиб тушган бўлиб, буларнинг 504 таси сайёр қабул давомида, 1058 таси ёзма тарзда ҳамда 1648 таси виртуал қабулхона орқали келиб тушган. Шундан 1458 та мурожаат қаноатлантирган, 1634 тасига тегишли тушунтириш берилган, 118 таси ҳозирги кунда ўрганилмоқда.          Шунингдек мен раҳбарлик қиладиган 1-сектор ҳудудига кирувчи 11 маҳалла фуқаролар йиғинида тизимли равишда, тасдиқланган график асосида аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан жорий йил давомида
47 бор аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, унда жами 826 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланган.

        Бугунги кунда ушбу мурожаатларнинг 514 таси ижобий ечилиб, 256 нафар мурожаат эгасига тегишли тушунтиришлар бериш орқали ҳал этилган бўлиб, 56 та мурожаат назоратга олиниб, ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилган.