ҚЎМИТА РАИСИ ДЕПУТАТЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси – Эркин Файзиевич Гадоевнинг маҳаллий депутатлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда қўмита раиси Э.Гадоев жамият ривожланишида депутатларнинг фаоллигини янада ошириш, ижтимоий муаммоларнинг ижобий ечимида уларнинг ҳиссасини кўпайтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ҳокимлиги, тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарияти томонидан амалга оширишни кечиктириб бўлмайдиган вазифалар, истиқболдаги режалар ҳусусида ҳам сўз юритди.
Туман ҳокими Ф.Умаровнинг мазкур масалада аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда аҳолининг беш ойлик эҳтиёжлари ўрганилиб, аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳусусидаги ахбороти ҳам тингланди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари Ж.Ходжаев, Б.Мавлонов, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари иштирок этишди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
27.10.2020 йил