01 100SESSIYAGA TAKLIFINGIZ BORMI?

Hurmatli karmanaliklar va tumanimiz mehmonlari

Bugun 6 avgust kuni soat 16:00 da tuman hokimligi katta majlislar zalida Xalq deputatlari Karmana tuman Kengashining o‘ttiz uchunchi sessiyasi bo’lib o’tadi.
Agar sizda sessiya kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan savollar, fikr-mulohaza va takliflaringiz bo’lsa, marhamat (79) 532-13-39 telefon raqamiga qo’ng’iroq qilib, o’z munosabatingizni bildirishingiz mumkin.
Siz bergan takliflar, bildirgan fikr-ulohazalaringiz Kengash tomonidan qabul qilinayotgan sessiya qarorlarida albatta o’z ifodasini topadi.

Xalq deputatlari Karmana tuman Kengashi

_______

СЕССИЯГА ТАКЛИФИНГИЗ БОРМИ?

Ҳурматли карманаликлар ва туманимиз меҳмонлари!


Бугун 6 август куни соат 16:00 да туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг ўттиз учунчи сессияси бўлиб ўтади.

Агар сизда сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, марҳамат (79) 532-13-39 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
Сиз берган таклифлар, билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида албатта ўз ифодасини топади.

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси 
КУН ТАРТИБИ

1. Кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, аҳолига сифатли коммунал хизмати кўрсатиш ахволи тўғрисида.
Хисобот берувчи: Ш.Болтаев – туман ҳокими ўринбосари, Р.Остонов - Уй-жой комунал хўжалиги бўлим бошлиғи

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги
ПФ-6108-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 15-умумтаълим муассасаси директори фаолияти тўғрисида.
Ҳисобот берувчи: Э.Кенжаев - туман ҳокими ўринбосари

3. “Ижтимоий ташаббус” ва “Маҳалла - беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловинининг Кармана туман босқичи натижалари тўғрисида.
Хисобот берувчи: О.Аслонов – кўрик-танловни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ раиси

4. “Саховат ва кўмак” жамғармаси хисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
5. Бошқа масалалар.