Хожа Хусрав

Хожа Хусрав мақбараси

Xoja Xusrav

Тумандаги “Хўжа Хисрав” МФЙда жойлашган “Хожа Хусрав” мақбараси жойлашган бўлиб, ХIV асрда Карманада яшаб ўтган, мавлоно Ориф Деггароний, Хожи Баҳоуддин Нақшбандлар билан ҳамкор ва ҳамнафас бўлган шайхлардан бири Хожа Хусрав номи билан аталади. Хожа Хусравнинг ҳаёти, фаолияти ва кароматгўйлиги хақида Абул Мусин Муҳаммад Боқир Ибн Муҳаммад Алининг “Баҳоуддин Балогардон” китобида айрим тарихий маълумот ва ривоятлар келтирилган. Ҳозирда Хожи Хусрав хазратларининг қабри таъмирланиб, унинг устига мақбара қурилган ҳамда обод жойга айлантирилган.