Работи Малик
Работи Малик
“Работи Малик” карвонсаройи Карманадан 18 км Ғарбий томонда жойлашган бўлиб, яқинида Самарқанд ҳамда Бухоро шахарлари оралиғида, қадимий йўл бўйида жойлашган Работи Малик (шоҳ работ) XI асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср Ибн Иброҳим (1068-1080) томонидан қурилган бўлиб, ХII асрнинг биринчи чорагида яна шу қорахонийлардан бўлмиш Арслонхон Муҳаммад Ибн Сулаймон (1102-1130) томонидан таъмирланган. Махаллий ахоли уни “Бухоро дарвозаси” деб атайди. Карвонсаройнинг меъморий шакли ва безаклари, жуда хашаматли бўлиб, улар карвонсаройлардан кўра кўпроқ шохлар саройини эслатади. “Работи Малик” нинг олд томони одамда кучли таассурот қолдиради. Марказидаги ўқда улкан равоқ булиб,унинг икки ёнидаги девор қаторлари варонкасимон зич устунчалар билан қопланган. Бурчакларида эса минорага ўхшаш гулдаста бурж юксалиб турибди. Бинонинг кираверишдаги девори 8 қиррали юлдуз нусха улкан ғиштин нақш гул ва қуш, меҳроб ичидаги ярим хоя билан қопланган баланд ойнинг гирди, куфий усулда арабча ёзувлар билан ўралган.