Улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган мамлакатимизда аҳолига мавжуд муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, билдирилаётган мурожаатларга ижобий ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг салоҳиятини белгиловчи мезонга айланиб улгурди.
Бугун мутасаддилар уйма-уй юриб, халқнинг дардини тингламоқда. Ўтказилаётган “сайёр қабул”ларда кўплаб фуқароларимизнинг шу пайтга қадар ечилмай келаётган масалалари ижобий ҳал этиляпти.
Жумладан, жорий йилнинг 3 август куни туман ҳокими 1 сектор раҳбари Ф.Умаров “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказиб, ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролардан жами 42 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланиб, 28 нафар фуқароларнинг мурожаатига тушунтириш берилди. Бундан ташқари, 12 нафар фуқароларнинг мурожаати ижрога қаратилди ва 2 нафар фуқаролар мурожаати жойида ечилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ичимлик суви, ички йўллар, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, симёғочларни янгилаш, кредит, чиқиндиларни вақтида олиб кетиш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Тадбирда қатнашган ҳар бир фуқаронинг мурожаати, саволи, эътиборсиз қолмади. Уларга соҳа мутахассислари, мутасаддилар ўз муносабатини билдиришди.
Туман ҳокимлиги
матбуот ҳизмати
03.08.2019 й