images85Ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўзгаришлар аввало статистика ходимлари томонидан тайёрланган маълумотларга таянилади.
Кармана туманида 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига дастлабки статистик маълумотларга кўра, доимий аҳоли сони 129.3 минг кишини ташкил қилиб, эркаклар 64.0 фоизни, аёллар 65.3 фоизини, шундан шаҳар аҳолиси 44.6 минг кишини, қишлоқ аҳолиси 84.7 минг кишини ташкил этади.
   Жорий йилнинг январь-июнь ойларида туғилганлар сони 1338 кишини ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига (1232 киши) нисбатан 106 тага ошди. Вафот этганлар сони 286 кишини ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (279 киши) нисбатан 106 тага ошди.
Никоҳ ва ажралишлар 2019 йилнинг январь-июнь ойларида ФХДЁ органларида 413 та никоҳлар ва 70 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 6.5 та никоҳ (2018 йилнинг тегишли даврида 6.9 та) ва 1.1 та ажралишлар (2018 йилнинг тегишли даврида 1.1 та) тўғри келади.
Дастлабки маълумотларга кўра 201- йилнинг январь-июнь ойларида туман бўйича кўчиб кетганлар сони 1107 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони 531 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи 576 кишига (2018 йилнинг шу даврида 917 киши) тенг бўлди.

Кармана туман статистика
бўлими бошлиғи в.в.б
М.Сафаров
01.08.2019 й