biznesniqollash

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!

хисобот

Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.

2016 йил якуни бўйича “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида”ги, 1 КВ (йиллик) 2017 йилнинг 27 февралидан кечиктирмай, Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар 1-КВ (йиллик) 27 мартдан кечиктирмай, Жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари 1- NNT (йиллик) 2 мартдан кечиктирмай, давлат статистика ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этишингиз лозим.

Ўз вақтида ҳисобот тақдим этишни унутманг!

Шу билан бирга, Сиздан ҳисоботда корхонангиз фаолиятининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўғри ва ҳаққоний акс эттиришингизни сўраймиз. Бу борада корхонангиз томонидан тақдим этилган ҳисоботдаги маълумотлар давлат солиқ органлари маълумотлари билан ҳам солиштирилишини эслатиб ўтамиз.

Ўз ўрнида, мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.

Сиз мазкур ҳисобот шаклини Давлат статистика қўмитасининг расмий www.stat.uz сайтидан ҳамда уни тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан 603-32-43, 53-2-32-33 телефон рақамлари орқали бепул тушунтиришлар олишингиз мумкин.

Туман статистика бўлими.

 24.02.2017