Якка тартибдаги тадбиркорларлик билан шуғулланиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
Якка тартибдаги тадбиркорларлик билан шуғулланиш учун қандай хужжатлар талаб этилади ? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 357-сонли қарорига асосан Якка тартибдаги тадбиркорларни
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: 1) 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат; 2) давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; 3) икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра); 4) паспорт нусхаси. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш қай тартибда бўлади ва қандай хужжатлар талаб этилади ? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 357-сонли қарорига асосан Юридик шахсларни Давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади ва аризага қуйидагилар илова қилинади. 1) Давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади; 1) Давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари); 2) Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи); 3) Икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ ҚАЙ ТАРТИБДА БЎЛАДИ ВА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ ? Ўзбекистон республикаси Президентининг 630-сонли Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида қарорига асосан қуйидаги хужжатлар илова қилинади: 1) Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни: -бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни; -давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани; -корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини; -корхонанинг муҳр ва штампларини; -ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини; -агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхаларини; -давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги маълумотномасини; -тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби; -корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади. 2) Рўйхатдан ўтказган орган кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади ёхуд улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда давлат реестрига ёзувлар киритилишини рад этади. Юридик шахсларни Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ким томонидан амалга оширилади ? Юридик шахсларни Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра: 1) Муассисларнинг ўзлари томонидан; 2) Шартнома асосида — Савдо-саноат палатаси ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади. Кармана туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш “Ягона дарча” маркази электрон манзили Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар тартиби тўғрисида қуйдаги хужжатлар тақдим этилиши керак.
Ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар тартиби тўғрисида қуйдаги хужжатлар тақдим этилиши керак.
1.Ер-жойга туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори ва ер жойнинг ишчи лойхаси,ўлчаб бериш далолатномаси.
2.Ер жойни ким ошди савдоси орқали олган бўлса давлат ордери.
3.Суднинг ҳал қилувчи қарори.
Ҳуқуқни белгиловчи хужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарорининг 23 бандининг биринчи ва иккинчи хат бошида кўрсатилган тартибда эгалик хуқуқи берилади.Уй-жойга эгалик ҳуқуқини олишлик учун “Ягона дарча ”марказига мурожат этишликни маълум қиламиз.