Пенсия миқдори қандай аниқланади?

pensiya

Савол: Пенсияга чиқишда пенсия миқдорини аниқлаш учун охирги 10 йилликнинг ҳисобланиши қоидаси қачондан амал қилина бошланган?“Зиёкор” маҳалласида яшовчи З.АБДУАЛИЕВА

Жавоб: 2008 йил 31 декабрда “Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ЎРҚ-197-сон Қонуни қабул қилинди Мазкур қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддаси биринчи қисмига ҳам ўзгартириш киритилди. Унга асосан:

 “Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади”.

Савол: 2-гуруҳ ногиронлик пенсиясини олиб келаман. Ёшга доир пенсиясини олсам бўладими?“Азамат” маҳалласида яшовчи Р.Қудратова

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:ёшга доир пенсия; ногиронлик пенсияси; боқувчисини йўқотганлик пенсияси.Ушбу қонуннинг 4-моддасига асосан Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Саволларга Пенсия жамғармасининг Кармана тумани бўлими Пенсия ва нафақалар тўлови бўйича мониторинг гуруҳи раҳбари

Маъруфжон МАМАНАЗАРОВ жавоб берди.