- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 340
Юртбошимиз томонидан ўтган йил январь ойида "Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди. Қарорнинг ижроси юзасидан Кармана туманида тез тиббий ёрдамнинг намунали йўлга қўйилганлиги исботланди.
“Йилнинг энг яхши тез тиббий ёрдам шифокори” номинацияси бўйича тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Рўзимуродова Махлиё Республикада фахрли 3-ўринни ва “Йилнинг энг яхши педиатри” номинацияси бўйича кўп тармоқли марказий поликлиника педиатри эргашева манзура қобиловна республикада фахрли 2-ўринни эгаллади ва соғликни сақлаш вазирлигининг эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
11.12.2019 й
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 485
Ҳозирги кунда бутун дунёда ўсма касалликлари энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бунинг олдини олиш мақсадида ривожланган 102та мамлакатда бачадон бўйни раки касаллигига қарши эмлаш тизими жорий этилган. Бу мамлакатлар қаторида республикамиз ҳам эмлаш модулига аъзо бўлгани юртимизда аёллар ва ўсмир қизлар соғлигига алоҳида эътибор қаратилаётганининг яққол далилидир.
Одам папиллома вируси тери ва тананинг турли қисмларидаги шиллиқ қаватларни зарарловчи вируслар гуруҳи ҳисобланади.Унинг энг хавфли томони бачадон бўйни саратонига олиб келишидир. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йилига 1660 нафарга яқин аёл бачадон бўйни саратонидан аъзият чекади. Булардан 585 нафарида эса ўлим ҳолати кузатилади. Ушбу вирусга қарши эмлаш эса 90 фоиз ҳолатда бачадон бўйни раки касаллигининг олдини олади. Эмлашдан сўнг организмда антетана ишлаб чиқарилиб, ўзини ҳимоя қилиш тизими шаклланади ва вирусга қарши кучли иммунитет пайдо бўлади.
Яқинда Кармана тумани тиббиёт бирлашмасида ушбу мавзуга оид семинар ташкил этилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси, Оила илмий-амалий маркази, халқ таълими бўлими, туман “Маҳаллалар Кенгаши” ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда бачадон бўйни раки, унинг юқиш йўллари,олдини олиш ва даволаш чоралари тўғрисида маълумотлар берилди.
Биринчи навбатда 9 ёшли қизларни эмлаш тавсия қилинганлиги сабабли туманимизда2010 йилда туғилган қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, гуруҳларга бўлинган ҳолда эмлаш жадвали ташкил этилади. Унга биноан, 9 ёшли қизлар 6 ойлик интервал билан икки маротаба эмланади. Ҳозирда умумий амалиёт шифокорлари ва мактаб ҳамширалари ўқитилмоқда.
Гулруҳ Рўзиева тумани тиббиёт бирлашмаси
бошлиғининг Оналик ва болаликни муҳофаза
қилиш ўринбосари. 20.09.2019 й
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 780
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ — ЭЪТИБОРДА
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида ташкил этиб келинаётган “Саломатлик” поезди тадбирлари мамлакатимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг тиббий профилактика ишларини яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда.
Яна бир бор ўтказилаётган мазкур тадбир вилоятимиз ҳудудида давом этмоқда.
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 545
Кармана тумани ҳокими 1 сектор раҳбари Ф.Умаров туман Тиббиёт бирлашмасида янги қуриб битказилган “Юқумли касалликлар” бўлими биносининг очилиш маросимини тантанали равишда очиб берди.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабатида, ушбу туман Тиббиёт бирлашмаси шифохона бўлимлари билан бир қаторда 20 ўринли замоновий талабларга мос бўлган янги бино қад рослади ҳамда тўлиқ қаттиқ ва юмшоқ жихозлар билан таъминланиб, замоновий тиббий асбоб ускуналар олиб келинмоқда.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
04.08.2019 й
- Подробности
- Категория: Tibbiyot
- Просмотров: 729
ЮКСАК МАСЪУЛИЯТЛИ СОҲА ФИДОЙИЛАРИ
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тиббиёт соҳасига алоҳида аҳамият қаратилаётгани аҳолини ҳар жиҳатдан мамнун этмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 31 октябрда қабул қилинган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу маҳсулотларнинг нархи анча арзонлашди.
Шунингдек, айни пайтда мамлакатимизда тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ врачлик пунктлари жойлашувини қайта кўриб чиқиш, самарасиз ишлаётган пунктларни оптималлаштириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари жорий йил 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган йиғилишида соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини ривожлантириш борасида ҳам бир қатор фикрлар билдириб ўтган эди. Бу омил ҳам албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим ўрин тутади.
Туманимизда ҳам айни пайтда давлат тиббий муассасалари билан биргаликда ўнга яқин нодавлат ташкилотлар ҳам иш олиб бормоқда. “Бамотоавжама” МЧЖ уларнинг энг кўзга кўринганларидан саналади. Стоматология, неврология, клиник лаборатория хизматлари кўрсатаётган мазкур корхона 2015 йилда ташкил этилган. 9 нафар ходим меҳнат қилаётган хусусий шифохона бир кунда 30-35 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга.
– Фаолиятимизни бошлашда бизга 150 миллион сўмлик банк кредити асқотди, – дейди биз билан суҳбатда МЧЖ раҳбари Моҳира Баратова. – Муассасамиздаги тиббий жиҳозлар Германиядан келтирилган. Клиник лабораториямиз туманда ягона саналади. У ерда 60 дан ортиқ таҳлилларни амалга ошириш мумкин. Фаолиятимизни янада ривожлантириш ҳаракатидамиз. Хусусан, 4D УТТ аппарати, жигар фаолиятини аниқлаб берадиган замонавий тиббий асбоб-ускуналарни олиб келиш ниятимиз бор. Аҳолининг тиббий хизматларимиздан мамнунлиги, албатта бизни янада сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди.
Ҳақиқатан туманимиз тиббиёт соҳаси сифатининг яхшиланишида хусусий секторда фаолият олиб бораётган муассасаларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги-янги тиббий асбоб-ускуналар келтиришлари учун банк кредитлари ва бошқа молиявий ресурслар орқали кўмак бериш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади.
Яна бир факт: айни пайтда туманимизда фаолият олиб бораётган жами тиббиёт муассасаларида ишлаётган ходимлар сони қарийб 1400 нафарни ташкил этади. Уларнинг 1200 нафарга яқини эса хотин-қизлардир. Шуни инобатга оладиган бўлсак, ҳудуд тиббиётини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларда аёлларимиз кенг иштирок этишмоқда. Яқинлашиб келаётган байрам билан уларнинг барчаларини табриклаган ҳолда, юксак масъулиятли соҳадаги ишларида ҳеч қачон толмасликларини тилаймиз.
О. ШУКУРОВ.
07.03.2017