Ҳоким 5Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаровнинг
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам
ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийлари!

Аввало, барчангизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда иккинчи жохон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий табриклайман.
Мана, бир неча кундирки, тумандошларимиз йилдан йилга муборак зиёратгоҳга айланиб бораётган Хотира майдонига келиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўймоқда. Урушда ҳалок бўлган ота-боболари хотирасини ёд этмоқда.
9-май куни ҳар йили юртимизда нафақат хотира, балки ёши улуғ инсонларни қадрлаш, эъзозлаш куни сифатида ҳам кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам бугунги кунларга етиб келган табаррук кексаларимиз, уруш ва меҳнат фахрийларимиз зиёрат қилиниб, уларнинг дуоси олинмоқда.
Бу йил ҳам туманимизда Буюк ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан кўплаб тадбирлар, учрашувлар, хотира маросимлари ўтказилмоқда.
Бизни тарбиялаб, вояга етказган, умр йўлларида бизга танянч ва суянч бўлган табаррук инсонларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Айни кунларда ҳурматли нуронийларимизга эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳашарлар уюштириб, уларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Айни вақтда жанггоҳларда мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, бугун орамизда соғ-саломат бўлиб юрган муҳтарам, дуогўй фахрийларимизга таъзим бажо айлаймиз! Бугунги тинч – осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз ва самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Азиз тумандошлар!

Барчангизни яна бир бор 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файз ва қут-барака тилайман.


Байрамларингиз муборак бўлсин!