13 5“Биз янги боғлар яратамиз!” эко акцияси ташкил этилди

Мазкур акция “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув раисининг Навоий вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган таклифлар асосида Кармана туманидаги “Қосим Шайх” масжидида ташкил этилди. Акция давомида тумандаги Дўрман жоме масжиди ва Навбаҳор туманидаги Қалқон ота масжиди, шунингдек, бир нечта қабристонлар ҳамда 6 та маҳаллалар ҳудудларига 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахтлар кўчатлари ўтказилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

– бу каби акциялар негизида барча юртдошларимизни табиатимизни асрашга, юрт ободлиги йўлида бирлашишга чақириш биринчи галдаги мақсадимиз, - дейди “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ бош директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қаҳрамон Ғанев.

Эко акцияда Навоий вилояти ва Кармана тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбир олдидан қўй сўйилиб, қурбонлик келтирилди. Ва қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик, элга омонлик, ризқ-рўзга файзу барака сўраб, дуога қўл очилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати