59Фавқулодда вазиятлар болалар нигоҳида...

“Фавқулодда вазият жой-ҳам вақт-ҳам танламайди”, ўтган йилга назар соладиган бўлсак юртимиз аҳолиси учун жуда синовли йил бўлди десак бу айни ҳақиқат бўлади, зеро коронавирус пандемияси инсоният учун кутилмаган муаммоларни олиб келди, бу билан биргаликда табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар (кучли шамол, жала, сел) ва сув омбор дамбаларининг емирилиши оқибатида аҳоли хонадонлари, ижтимоий соха обьектларининг жиддий зарар кўришига сабаб бўлди, бу эса бизни янада сергак бўлишга, фуқаро муҳофазаси бўйича билим ва кўникмаларни пухта эгаллаб амалиётга тадбиқ этишимизга меъзон бўлиб хизмат қилади.


Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, харбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, уларда фуқаро мухофазаси ва ёнғин хавфсизлигига оид билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб боришни таьминлаш мақсадида, Кармана тумани Халқ таълими бўлимига қарашли, 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Фавқулодда вазиятлар болалар нигоҳида” мавзуларида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинари давомида “Табиий ва ис газидан заҳарланиш”, “Ботулизм” – хавфли касаллик”, “Зилзила – табиий офат”, “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида учрайдиган касалликлар”, “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг” мавзуларида кўргазмали дарслар ўтказилди.
Семинар давомида ўқувчилар ўзларининг ижодий ишлари, ижод намуналари, саҳна кўринишлари билан иштирок этишди.
Ўқув семинарида 250 дан ортиқ иштирокчи жалб этилиб, мавзуга оид 300 га яқин эслатма ва буклетлар тарқатилди.
Ўқув семинарида Навоий вилояти ФВБ Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази, Кармана тумани ФВ бўлими, туман Халқ таълими бўлими, ходимлари иштирок этишди.


Кармана тумани ФВБ ходими 
катта лейтенант З.Толибов 
16.03.2021 йил