969696 59“Дўрман” намунали маҳалла бўлади


"Дўрман" маҳалласини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун, эрта тонгдан Кармана тумани “Дўрман” маҳалласида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Навоий вилоят Халқ қабулхонаси, туман ҳокими бошчилигида тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда уйма-уй юриб, маҳалладаги мавжуд камчиликларни ўрганиш юзасидан топшириқлар берилди.

969696 60
Шу каби оммавий тадбирлар натижасида соҳа мутахассислари томонидан ҳар бир хонадон кесимида аниқланган муаммоларни тўлиқ ўрганиш ва бартараф этишга эришилмоқда.
“Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар жараёнида туман ҳокими Ф.Умаров аҳоли учун яратилган шароитлар билан яна бир бор танишди. Бунда асосан кам таъминланган аҳоли хонадонларига эътибор қаратилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
1.02.2021 йил