969696 50“Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Карманада “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Бунда уч ёш тоифасида ўғил қизлар иштирок этишди. Ёшлар ўртасида ҳар йили анъанага кўра ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” танловининг бу йилги босқичида 10-14 ёшлар ўртасида тумандаги 21-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Эъзоза Нарзуллаева 100 балл билан 1-ўрин, 15-19 ёшлар ўртасида Бухоро солиқ коллежи 4-босқич ўқувчиси Иброҳим Исмоилов 170 балл кўрсатгич билан 2-ўрин ва 20-30 ёшлар ўртасида Навоий Давлат педагогика институтини тамомлаган Алишер Обидов 160 балл тўплаб 3-ўринни эгаллашга мувофиқ бўлди.

969696 52

969696 51

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
29.01.2021 йил